Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
)
Нозим ака уйланганда ён-веридагилар тарафидан қулоғига қуйилган асосий маслаҳат битта эди. Ўша маслаҳат юракка жуда ёқимли бўлганлиги учун Нозим ака уни дарҳол ёд олиб олганди:
"Эркак киши хотинига раҳбар ! Яхши хотин эрининг гапидан чиқмаслиги керак. Унга итоат этиши шарт"
Нозим ака бу маслаҳатни эшитиб "жони кирганди" ўшанда. Маслаҳат жуда "керакли" бўлгани сабаб уни қулоғига сирғадек тақди.
Йиллар давомида у маслаҳатга амал қилиб , тўғрироғи аёлини итоаткор қилиб тарбиялаб яшади. Бахтига аёли камсуқумгина эди. У ноқис ақли фақат ўз фойдасига ишлайдиган жоҳил эрининг кўрсатмасидан чиқмай кўниб яшади.
Бу эса жуда катта фидокорликни талаб қилар эди. Аёл шўрлик эрининг хуши келгандагина ота- онасиникига борар (ота- она бояқиш ҳам нима қилсин, қизининг "уйидан тинган"ига маст бўлиб яшай ўтиб кетишди), тўй - ҳашамларга эса юборилавермас, борганда эса дилдан қувнай олмас эди, биларди-ки , у ердан қайтганда уйда "бир даста пиёз" унга мунтазир бўлиб кутиб турар эди.
Шу зайлда йиллар ўтди. Нозим ака аёли Маъсума билан тўрт фарзанд кўришди. Бари ўғил.
Ўғиллар улғайди . Бирин- кетин уйланишди. Ҳаёт ўзгарди . Ўзгармаган биргина Нозим ака ва унинг аёлига нисбатан муомаласи бўлди.
"Аёлнинг жони қирқта" деган гапга ишонманг, майлими ?
Хўпми ?!
Аёлнинг жони қирқта эмас ! У ўттиз тўққизта ҳам эмас!
Ўттиз , йигирма, ўн, беш , хатто кези келса бир дона ҳам эмас !
Аёлнинг жони яримта десам ишонаверинг ! Қачон- ки, эркакнинг жони битта бўлса ...
Нозим ака аёлининг жони ана шундай мўртлигини , яримталигини охирги келинини олгандан бир ой ўтиб бирданига "оҳ, жоним" деганича жонини Ҳаққа топшириб қўйганида тушунди.
Ҳаммаси ана шундан бошланди...
Нозим ака Маъсума опанинг кўзлари қизариб , ранги кўкариб турганини уч кун аввал кўрганди. Аммо унга онасининг таъбири билан айтганда "Аёл киши дардга полвон" деган хаёлда қўл силтаганди. Учинчи куни Маъсума опанинг юзи бирдан қон талаш бўлиб кетганда ниҳоят Нозим аканинг кўксида бир нима "чим" этиб жимирлади. Ўша нарсанинг оти инсофми-ди, ҳартугул шундан кейин "Маъсу, отлан , сени дўхтирга олиб борсам , борақолай" деди .
Маъсума опа юз - қўлини чайиш учун ҳаммомга кирди- ю , ўша ерда ҳушини йўқотиб , ҳушидан кетди ва... комага тушди. Шу билан уч кун ичида бирон гап-сўзсиз , ишорасиз бу ёруғ оламни тарк этди.
Дастлаб Нозим ака аёлининг ўлимидан ўзини унча йўқотмагандек, "олдириб" қўймагандек кўринди . Орадан бир- икки ой ўтар- ўтмас, ўзига яқин улфатлари даврасида "Хотин зотига қаҳат кебтими ? Ҳали шу ёшимда ҳам қарчиғайдек йигитман!" дея писанда қилишни бошлади. Уйдаги ўғил ва келинларидан "Ота, уйланасизми ? " деган садо чиқавермагач эса энг яхши йўлни топди. Келинларга кун бермай қўйди.
Бахтга қарши келинлар Маъсума опадек эмасдилар. Улар қайнотанинг аччиқ- тизиқ гапларига кўзлари учиб тургани йўқ эди. Бир ҳисобдан уларни айбдор деб ҳам бўлмасди . Ахир "Меҳр берсанг - меҳр оласан !" деган гап бор. Қаҳр бериб меҳр талаб қилиш ... Йўқ бу осмоний хом хаёл.
Аммо келинлар барибир инсоф қилишди. Нозим акани уйлантириб қўйиш учун эрларни ўртага олиб кўндиришди.
Нозим ака билиб айтган экан:
Аёл зотига қаҳат келмаган экан ! Уйланаман деса харидорлар бирам кўп экан- ей...
Буни у бир йилда бир эмас, бир неча марта уйланиб исботлади . У дастлаб аёлидан сал ёшроқ , бора- бора кенжа келини тенгиларга ҳам уйланиб , кўнгил ишида эркак ёшининг аҳамияти йўқлигини барчага фарқлатиб , фаҳмлатиб қўйди...
Бироқ Маъсума опадан кейин яна тўрт бор уйланиб ҳам бирон марта ҳаловат тотимади. Бир аёлининг қўли эгри чиқди , борини шилиб бир кечада гумдон бўлди , иккинчиси қонунан эр қилиб номини оқлади-ю , жуфтакни ростлади , учинчиси ўзи билан олиб келган икки боласи учун уй давосини қилганда Нозим аканинг ўзи уни ҳайдаб юборди, тўртинчиси эса " "Мендан нарироқ юринг, сизга кўнглим йўқ, иссиқ уйингизда бепул ижарачиман , халос" деб ростини айтди - қўйди.
Ота - намуна ...
Оу ҳаёти ўғиллар ҳаётига таъсир кўрсатмай қолмади .
Тўнғич ўғил ота изидан кетиб аёлини қаттиқ ушламоқчи бўлди . У отаси онасига ниманики раъво кўрса шуни аёлига ҳам қўллади
Аммо бош келин тақдири муштипар қайнонасиникидек бўлишини истамади. Жон- жаҳди билан бунга қаршилик қилди .
Охирги жанжалда аҳвол шу даражага етди- ки , калтак зарбидан лабидан қон тирқираб оқаётган келин эрига тикка қаради :
- Э Отангга ўхшамай , ўл ! - деди у қарғаниб...
Қирчиллама изғиринда битта кийимда кўчага ҳайдалгач эса енгил нафас олди .
Ортидан шақиллаб ёпилган дарвозага қараб алам билан шивирлади :
- Қутилганим рост бўлсин. Зотинг билан қўшмозор бўл !
Аёл , хусусан она бўлган аёл ҳеч қачон бировни қарғамайди. Бошқа бир жисмга тириклик неъматини улашган ҳилқатнинг иши эмас бу !
Аммо тўнғич келин уч фарзанди бўлса- да шу ишни қилди. Эрини жуда ёмон сўзлар билан қарғади. Эр эса ...эр эса бу иш учун етарлича жонбозлик кўрсатганди.
Келин судлашиб ўзига тегишли барча нарса ва энг асосийси фарзандларини ундириб олгач , тўнғич ўғил савдойи бўлиб қолди ...
Кейинги келинлар эса "тишли- тирноқли" эдилар .
Иккинчи келин "Эрининг иши" сабаб бошқа вилоятга кўчиб кетиш эвини қилди .
Учинчи ўғил эса "Ада, барибир бир куни бўлак чиқишим бор, сизни ортиқча уринтирмай ўз ҳаракатимни қилсам, бу ҳам фойдангиз" деди-ю , ада демаганни жавобини ҳам кутмай қўшни махалладан жой сотиб олиб бир ёз мавсумида уч қаватли уй ростлаб , жуфтакни ҳам қўшиб ростлади .
Уйда келинларидан бир ўзи қолган кенжа келин Нозим аканинг феълини очиқ китобдек тушуниб етганди:
Қайнотаси кучи етган инсонни оёқости қиларкан. Унинг учун андишанинг оти - қўрқоқ экан! Шуни билиши билан кенжа келин андишани йиғиштириб тарс - тарс гапира бошлади. Ва тушундики , натижа ўта самарали !
Кун келиб Нозим ака боши ёстиққа тегиб , ҳолидан ҳеч ким хабар олмагач , барча хатоларни тушунди. Кенжа келини эса "Бир қошиқ қайноққина шўрва қилиб беринг , ичиб иссиқроқ ўраниб ётай" деганда "Тушлик соат ўн иккида" деб янаям яхшироқ тушунтириб қўйди .
Уч соатдан кейин келган олиб кирилган тушлик ўз ўрнида совуди. Нозим ака хонасида йўқ эди.
Бу пайтда У...дир- дир қалтираб қишлоқ қабристонига кўз ёшлари соқолларини беармон ювганча ўзининг кўз очиб кўргани , дунёда иззатини жойига қўйган ягона аёл - Маъсумадан кечирим сўрашга етиб келган эди...
ҲЕЧдан кўра КЕЧ яхши( микан?! )... Нима дейсиз ...
Муаллиф: Хазонрезги

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 26
Мухаммад Юсуфни шеьри бору севгани айтмай тегиб кетаверади бошка бировга деб
Эркаклар хотини билан яшаб яна бошка аел билан хам дон олишаверади.
Аеллар булса эридан ажралиб кейин ушанга кетади.2та кайикка оек куйишмайди
Юракчалар!!
Севиб уйланган хотин озгина касал булса кетиб колишади бошка куз сузганга.
2 та хотин билан муроса киб яшаетганлар хам купппп!
Аелларда юрак 1та. Биринчиси курпа тушагини егиштириб кейин 2чи хакида уйладилар.
Аеллар вафодоррок эркакларга нисбатан
Хаммага билдириб 3 та боласи хам кузига куринмай
Ортиб колгани таниш кизларга берворяпман
Рус 12соатлаб без выходной ишлатадию