Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Нигора дугоналари билан "Гап" ўйнадию, боши балога қолди. Ҳар ойда бир марта бўладиган бу йиғинда дугоналари шундай теша тегмаган гапларни гапиршардики, аёлнинг ҳуши бошидан учай дерди. Айниқса, эркакларнинг бефаволиги, хиёнаткорлиги ва бегона аёлларга ўчлиги гапнинг асосий мавзусига айланар эди.
– Менинг эрим дўконга сигарет олишга чиқса ҳам, ҳеч бўлмаса, битта аёлни тузоғига илинтириб қайтади, - дерди доим эрининг хиёнатларидан оҳ-воҳ қилиб юрадиган Фарида.
– Менинг эрим эса балконда шунчаки кўчани томоша қилиб турса ҳам, бирорта аёлни нигоҳи билан асир эта олади, – унга жўр бўлди Насима.
Нигора эса:
– Йўғ-е, бўлиши мумкин эмас, – дея ҳайратланганча бир у дугонасининг, бир бу дугонасининг оғзига анқайиб ўтирарди.
– Нима, сенинг эринг фариштами, бунча оғзингни очасан? – деди бир куни Гуноза Нигоранинг ажабланишдан энсаси қотиб, – Аёлларга ҳечам қарамайдими?
– Шундай деса ҳам бўлади. Чунки у киши жуда тартиб–интизомли, ишдан бошқасини билмайдиган одам, – мақтанди Нигора.
– Вой, ўлиб қоламан хозир, ишдан бошқасини билмас эмиш? – уни масхаралади Гулноза. – Билсанг, бу дунёда аёлларга қизиқмайдиган эркакнинг ўзи йўқ, дугонажон. Кўзингни каттароқ оч!
– Сен шундай деб ўйлайсан. Лекин ҳамма эркаклар ҳам бир хил эмас.
– Гаров ўйнаймизми? – гапини исботлагиси келди, шекилли, қизишиб кетганидан Нигорага шартта қўлини чўзди Гулноза.
– Мен эрингни шесть кунда "ўраб" ташлайман.
– Ўраб бўпсан!
– Қўл ташла!
– Нимадан гаров ўйнаймиз?
– Хоҳлаган нарсангдан.
Нигора билан Гулнозанинг келишувига бошқа дугоналар ҳам қизиқиб қолишди.
– Энг қиммат кўйлакдан ўйнанглар, – деди улардан бири.
– Йўқ, битта зиёфатдан бўлсин, биз ҳам қуруқ қолмайлик, – деди ****-ичишни яхши кўрадиган хўппа семиз Зулфира.
Хуллас, икки дугона ўша кунги гапда Нигоранинг эрини бир хафтада ўраш ҳақида гаров боғлашди.
– Эрингнинг телефон рақамини бер, – деди Гулноза ишга астойдил киришиб.
Нигора унга кула-кула рақам айтди.
– Лекин ҳозирдан ютқаздим деявер, барибир, ўролмайсан.
– Эринг тузоғимда.
– Бир умр қучоғимда де, – дея Гуноранинг гапига кифоя қилди Холида.
– Бир ойдан сўнг сизларга натижасини батафсил айтиб бераман, – дея ўрнидан турди Гулноза.
Шу билан ўша кунги гапга нуқта қўйилди. Ҳамма уй-уйига тарқалди
– Бугун менга қўнғироқ қилганмидинг? – деди кечқурун ишдан келган эри Нигорага.
– Йўқ, нимайди?
– Мажлисдалигимда икки, уч мартa нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлибди.
Бугун гапга бораман, дегандинг. Мабодо телефонинг ўчиб қолган бўлса, бирорта ўртоғингникидан қилдингмикан, деб ўйлабман.
“Гулноза ишни бошлабди” , дея мийиғида кулиб қўйди Нигора.
– Йўқ, мен қўнғироқ қилмадим, – деди сўнг ўзини бепарво кўрсатиб. Эри ҳеч нарса демади. Ўша куни кечки пайт ҳам эрининг телефони бир неча марта жиринглади.
– Яна ўша рақамдан, – деди у ҳайрон бўлиб, – ало, десам жавоб бермаяпти, қизиқ, ким бўлди экан бу?
– Бирортаси ҳазиллашаётгандир – деди Нигора нима дейишини билмай.
– Мен билан бундай ҳазил қиладиган танишим йўқ эди.
Шундан сўнг эри бир-икки кун асабийлашиб юрдию, сўнг хотиржам, аниқроғи, ҳардамхаёл бўлиб қолди. Энди унинг қўл телфони тез–тез жирингламас, аммо аҳён аҳёнда тинг– тинглаб хабар келиб турарди. Энг қизиғи, эри бу хабарларни ётоқхона ёки ваннахонага кириб, бекитиб ўқирд. “Тузоққа илиняптими, нима бало? Ҳали гаровда ютқазмасайдим” дея, ичига ғулғула тушди Нигоранинг. Ва бир куни билдирмай, эрининг телефонидаги хабарларни ўқимоқчи бўлди. Аммо эри телефонини қулфлаб қўйган экан, очолмади.
Телефонингизни бериб туринг, қўнғироқ қилиб олай, деди атайлаб.
Билардики, қўнғироқ қилиш учун қулфни очиш керак. Эри уни очиб берса, хабарларни ўқиш имкони топилади.
Ўзингникичи? деди эри телефонини бергиси келмай.
Пули тугабди.
Меники ҳам тугаган.
Хасислик қиляпсизми? астойдил жаҳли чиқанди Нигоранинг.
Йўқ, ростдан ҳам пули тугаган, деде эри нигоҳини ундан олиб қочиб. Ордона қолсин, Нигора шундай деб нариги хонага чиқиб кетди ва бироз вақт ўтиб, секингина Гулнозага қўнғироқ қилди. Аммо унинг рақами банд экан. Қайта-қайта терди, барибир, банд тушаверди.
“Оббо, ким билан ғийбатлашётган экан шу пайтда” дея хонасидан чиқиб, ваннахонага кирмоқчи бўлганди, беихтиёр нариги хонадан эрининг ким биландир кулиб гапгаплашаётгани қулоғига чалинди. Қизиқиш ортиб қия очиқ эшикдан ичкарига мўралади. Ҳақиқатан ҳам, эри ким биландир берилиб гаплашарди. Нигора яхшилаб қулоқ тутди.
“Кимни жонисиз?” – дерди эри паст овозда. У томондан шунга мос жавоб бўлди шекилли, эри кулиб юборди.
– Шундай бўлсин, – деди сўнг хушнуд жилмайиб.
Нигора қотиб қолди. Ваннахонага кириб, яна Гулнозага қўнғироқ қилди. Рақам ҳамон банд. Демак, эри у билан гаплашаётган экан. Наҳотки, “ўраган” бўлса? “Битта зиёфатга тушдим, шекилли”, деди Нигоранинг ҳафсаласи пир бўлиб. Аммо ишонгиси келмади.
Шундай мўмин – қобил, оғир – босиқ, тартиб – интизомли эри ўзи яхши танимайдиган бир аёлнинг гапларига лаққа тушганлиги аҳмоқликдек туйилди унга. Гулноза қандай аврадийкин, нималар дедийкин? Жуда ширин гаплардан гапирган бўлса керакда. Фақат аёлларгини қулоғи билан севади, деб эшитгандим. Аммо эркакларга ҳам ширин гап мойдек ёқарканда.
Тўхта, балки улар учрашишган бўлсачи? Гулнозанинг ўзига яраша жозибаси бор. Эри мафтун бўлиб қолган бўлсая? Балки, чин кўнгилдан севиб қолгандир. Шундай хаёллардан Нигоранинг юраги орқасига тортиб кетди. Рашки қўзигандан ҳозироқ бориб, Гулнозанинг сочларини битталаб юлгиси келди.
Қўллари қалтираб рақам тераркан, ҳарқалай, Гулнозанинг телефони бу сафар банд тушмади.
– Сен нималар қиляпсан ўзи? – деди Нигора у билан салом-алик ҳам қилмай.
– Нимани нима қиляпман? – ҳайрон бўлди дугонаси.
– Эримни? Нега бунча унга ёпишиб олдинг?
– Ўраяпман, келишув шундай бўлгандику.
– Бўлди, ўрашни тўхтат! Мен енгилдим. Зиёфат мендан.
– Тўхта, ўраш ўзимга ҳам ёқиб қолди – деди Гулноза шарақлаб кулганча.
– Ўв, бас қил дедим сенга! Эримни тинч қўй!
– Аммо эринг, ҳақиқатан ҳам, зўр эркак экан, – Нигоранинг дўқ-пўписасига парво ҳам қилмай деди Гулноза. – Умримда бундай эркакни учратмаганман. Қайси археолог топиб берган сенга уни, билмайман.
– Бас қил, дедим!
– Эринг мени, ҳақиқатан ҳам севиб қолганга ўхшайди. Ҳар учрашганимизда шунақаям ҳаяжонланадики . . .
– Ҳали учрашдинглар ҳамми? – тутоқиб кетди Нигора.
– Қўрқма, бошқа нарсага ўтганимиз йўқ ҳали. Фақат учрашиб турибмиз.
– Ҳали дейишингдан бошқа нарсага ҳам ўтадиган ниятинг бор, шекилли? – тепа сочи тикка бўлди Нигоранинг. – Агар хозироқ бас қилмасанг. . .
– Нима қиласан? – хотиржам тарзда деди дугонаси.
Нигора қотиб қолди. Дарвоқе, дугонаси бас қилмаса, нима қилади? Тўғрироғи нима ҳам қила оларди? Қўлидан нима келади ўзи?
– Гаровда ютқаздим дедим, – йиғлагудек бўлди Нигора.
– Бу ўйин менга ёқиб қолди, дедим, – Нигоранинг гапига мос тарзда жавоб берди Гулноза.
– Сен... сен... бўғзига нимадир тиқилиб тутилиб қолди Нигора.
– Нима мен?
– Нима қилмоқчисан ўзи? Эримни тортиб олмоқчимисан?
– Тўғриси, билмайман. Аммо билганим, мен ҳам эрингни севиб қоляпман, шекилли.
Бу гапдан тахта бўлиб қолди. Нимадир демоқчи бўлиб, оғиз жуфтлаганда Гулноза аллақачон телефонини қўйиб қўйган, тут-тутлаётган қисқа овоз уни масхаралаётгандек эди гўё.
Кейинги "гап" гача Нигора зўрға чидади. Чунки фақат ўшандагина Гулноза билан очиқчасига гаплаша олиши мумкин эди у. Аммо Гулноза гапга келмади. Нигора йиғлаб – йиғлаб дугоналарига унинг қилмишларини айтиб берди. Дугоналари бири олиб, бири қўйиб қоралашди, ҳаммалари бир бўлиб унинг ақлини киритиб қўйишга келишиб олишди. Орадан бир хафта ўтгач, Нигорага Гулнозанинг ўзи қўнғироқ қилиб, “гаплашиб олишимиз керак”, деди. Нигоранинг юраги шув этиб кетди. Кичикроқ бир кафеда дугонаси билан юзма – юз ўтираркан, унинг сочига чанг солишга ҳам тайёр эди у.
– Ёмон қўрқдинг а? – деди Гулноза уни мазах қилгандек.
Нигора бир қимтиниб қўйдию, аммо лом – мим демади. Кўзлари тўла ғазаб билан дугонасига тикилиб тураверди.
– Эр бермоқ жон бермоқ эканми? – янa уни эрмак қилди дугонаси.
– Мақсадга ўт ! милтиқдан ўқ отгандек деди Нигора.
– Мақсадга ўтсам, эринг ҳам менга ёқиб қолди.
– Вой, аблаҳ–эй !
– Ўтир, Нигоранинг елкасидан ушлаб, жойига ўтирғизиб қўйди Гулноза.
– Агар лафз қилмаганимда, тўғриси
эрингни тортиб олардим. Аммо мен дугонасининг эрига кўз олайтирадиган номард эмасман. Фақат сенга бир маслаҳатим бор.
– Маслаҳтингни пишириб е!
– Эшит ! Сенга асқотиб қолади. Йўқса, эрингдан айрилиб қоласан, – Гулноза шундай деб оғир тин олди. – Эрингни ҳаётида сендан бошқаси аёл бўлмаган. Аммо шу бўлишинг бўлса, бундай аёл албатта, бўлади. Биласанми нега? У ширин сўзга, меҳр-муҳаббатга мухтож эркак. Жудаям мухтож.
– Сенга ўзи шундай дедими?
– Йўқ, буни ўзим сездим.
– Мен унга ҳеч қачон ёмон муносабатда бўлмаганман, билдингми?
– Тўғри, аммо яхши муносабатда ҳам бўлмагансан. Унга нисбатан қалбингда ҳарорат бўлмаган. Ҳурматини жойига қўйгансан, ювиб–тарагансан, ош–овқатин бергансан. Аммо эр–хотин ўртасидаги муносабат фақат шу билан ўлчанмайдида.
– Эрим билан танишиб, файласуф бўлиб кетибсанми?
– Мен каби ҳаёт кечирсанг, сен ҳам файласуф бўлиб кетардинг.
Хуллас ўша куни Гулноза Нигорага жуда кўп нарсаларни гапириб берди. Ҳатто эри билан телефондаги ёзишмаларини ҳам кўрсатди. Нигора эрининг Гулнозага ёзган дил изҳорларини ўқий туриб, ичидан нимадир узилгандек бўлди.
– Мен бугундан бошлаб йўқман, чет элга кетганман, деди Гулноза таъкидлаб, – рақамимни ҳам ўзгартираман. Биламан, эринг бундан қаттиқ тушкунликка тушиб қолади. Аммо сен унга жаҳл қилмасдан рухан далда бўлишинг, кўнглига йўл топишинг керак. Ўзи шу ишни бекор қилдикда, – деди сўнг афсус билан – эрингда шунчалар улкан қалб борлигини билганимда, бу ишга асло қўл урмаган бўлардим. Тўғри, ҳамма эркаклар ҳам бир хил эмас. Аммо меҳр муҳаббат, эъзоз ва эътибор ҳамма эркакка керак экан.
Нигора уйга қайтаркан, энди эри билан қандай муносабатда бўлиш ҳақида ўйлар, нима қилса, у дугонаси Гулнозани унутиб, яна уз оиласига кайтиши мехр куйиш хакида уйлар эди.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев