Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
,,
«Эй Одам фарзанди! Ўзингга ва жамики махлуқотларимга назар сол. Агар ўзингдан азизроғини топсанг, унинг ҳурматини қозон. Илло, ўзингдан азизини тополмасанг, нафсингни тавба ва солиҳ амал билан эъзозла. Аллоҳнинг сенга ато этган неъматини ва У Зотнинг сизлар билан боғлаган аҳд-мийсоқини эсла. Сизлар ўшанда «Эшитдик ва итоат этдик», деган эдингиз. Қиёмат куни, "Тағобун" куни (яъни, бир-бирларини алдаш - зиён етказиш Куни. Чунки бу дунёда мўъминларни алдаб, уларга зиён етказиш ҳаракатида юрган кофирлар у Кунда дўзахга гирифтор қилинишлари билан ўзларининг зиён кўриб, алданиб қолганларини билишиб, надомат қилурлар), Ал-Ҳаққа (аниқ рўй берувчи) кун, миқдори-узунлиги (дунё ҳисобида) эллик минг йил бўлган бир Кун, бу (Кун) улар сўзлай олмайдиган ва улар учун узр айтишларига ҳам изн берилмайдиган Кун, бало ва даҳшатли қичқириқ куни келишидан олдин Аллоҳдан қўрқинглар. У кунда даҳшатли азобдан юзлар тиришиб, буришиб қолади. У кунда ҳеч бир жон (бошқа) бир жонга бирон нарса қилишга (яъни, бирон фойда етказишга ёки ундан бирон зиённи кетказишга) эга бўлмас! У кунда барча иш ёлғиз Аллоҳники бўлур! У тўхтовсиз давом этадиган кундир. У зилзила куни, қалбларни қаттиқ қоқувчи "қориа" кунидир. У кунда тоғлар титрайди. У кун ибратли жазолар бошланадиган, кун тез ботадиган, даҳшатли қичқириқ ва энг сўнгга етиладиган, болаларнинг сочларини оқартириб, чолларга айлантириб қўядиган кундир. Ўзлари эшитмаган (яъни, англаб, иймон келтирмаган) ҳолларида эшитдик, деган кимсалар каби бўлмангиз!».
Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис_653
#Таомланиш_Одоби.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, шайтон сизларнинг ҳар бирингизнинг ҳар бир ишида ҳозир бўлади; таомига ҳам ҳозир бўлади. Қачон бирингиздан луқма тушса, ундаги нолойиқ нарсани кетказиб, кейин есин. Уни шайтонга тарк қилмасин. Агар фориғ бўлса, бармоқларини яласин. Чунки, у таомининг қаерида барака бўлишини билмас», дедилар».
Бошқа бир ривоятда: «У зот лаганни бармоқларимиз ила сидириб ялашга амр қилдилар ва: «Албатта, сизлар таомингизнинг қаерида барака бўлишини билмассиз, дедилар», дейилган».
(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).
Шарҳ:
Бу ҳадиси шарифдан динимиз таомга нисбатан қанчалар эътиборли бўлганини ва тежамкор бўлишимизни талаб қилганини билиб оламиз. Ажойиб бир ҳикмат. Таомнинг баракаси қаерда эканини билиб бўлмайди. Унинг асосий тўпидами, энг марказидами, ёки ерга тушган бирор луқма, томчи, увоқдами? Ёхуд таомнинг лаганга, идишга ёпишиб қолган қисмидами? Шунинг учун баракадан умидвор бўлган ҳар бир инсон бирор томчи ёки бирор увоқ таомни исроф қилмасин. Ҳаттоки, қўлини ва идишини ҳам ялаб қўйсин. Агар шундоқ қилмаса, ўз таомидан баракали жойини шайтони лаъинга берган бўлади. Ушбу ҳадисни ўрганар эканмиз, беихтиёр бугунги кундаги таом борасидаги исрофлар ёдимизга тушади. Орадан файзу бараканинг кўтарилгани эсга тушади. Ўзимиз қилар ишни қилиб қўйиб, нимага барака қолмади экан, деб юришимиз эсга тушади. Аллоҳнинг динига амал қилмаслик шундоқ бўлади. Ҳар бир нарсада салбий натижаларга олиб келади.
Ёшликдан болаларга шу одобни ўргатиб бориш керак.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 16

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев