Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Саҳл Саъидийдан ривоят қилинади:
"Биз меҳмондорчиликда эканимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам чиқиб келдилар ва:
"Алхамдулиллох китоб бир. Сизларнинг ичингизда яхшилар бор. Сизларнинг ичингизда қизил ва қоралар бор. (Китобни) сизларга камон бехато нишонга теккани каби, унинг харифларини жой жойига қўйиб ўқигувчи қавм келмасдан олдин ўқинглар. Уларнинг ўқиганлари ўзларидан юқорига ўтмайди. Улар унинг ажрига шошиладилар - у, уни охиратга захира қилиб олиб қўйишга беэътибор бўладилар", дедилар.
(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)
🍀
#Ҳадис_654
Хишом ибн Омирдан ривоят қилинади:
"У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаламдан:
"Мусулмонга Мусулмон билан уч кеча (кундуз)дан зиёд гаплашмай (уришиб) юриши халол эмас. Мадомики, улар ўзаро алоқаларини тиклмас эканлар, тўғри йўлдан адашган ҳолда бўладилар. Уларнинг алоқаларини тиклашга харакат қилгани, биринчи бўлиб аразидан қайтганидир ва бу иши унга каффорат бўлади. Агар у салом берса - ю, иккинчиси алик олмас, унинг саломига фаришталар алик оладилар. Иккинчисига эса, Шайтон алик олади. Агар у иккови жанжаллашиб алоқаларини узган холда вафот этсалар, жаннатга кирмайдилар" дер эдилар.
Ровий "Абадий кирмайди", - деган деб ўйлайман.
(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)
🍀
#Ҳадис
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради», деганларини эшитганман». Бошқа бир ривоятда: «Жаннатда бир уй»,- дейилган.
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эртами-кечми масжид томон борса, Аллоҳ таоло унга ҳар эрта ва кеч юрганида жаннатдан манзил тайёрлайди»,- дедилар».
Икки Шайх ривоят қилишган.
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:“Ким Аллоҳ учун масжид бино қилса, у хоҳ кичик бўлсин, хоҳ катта бўлсин, Аллоҳ унга жаннатда уй бино қилади”.
Имом Термизий ривоят қилган.
Бошқа бир ҳадисда Набий алайҳиссалом:“Ким унда Аллоҳ зикр қилиниши учун масжид бино қилса, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради”,- деганлар.
Имом Насоий ривоят қилган.
Яна бир ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом:“Ким Аллоҳ учун какликнинг тухумларини қўядиган еричалик бўлса ҳам, масжид бино қилса, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради”,- деганлар.
Аҳмад ривоят қилган.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев