ЕОИИ мамлакатлари қўшма экспорт учун истиқболли бозорларни аниқлади
Евроосиё иқтисодий комиссияси саноат кооперацияси ва экспортнинг истиқболли йўналишлари тўғрисидаги ҳисоботни маъқуллади.
2025 йилда ЕОИИ қайта ишлаш саноати маҳсулотларининг учинчи мамлакатларга экспорти 9,9 фоизга ошиб, 103,7 миллиард долларга етди. Металлургия, кимё саноати, машинасозлик, микроэлектроника ва фармацевтика соҳаларида ҳамкорлик учун энг катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди.
Истиқболли бозорлар орасида Хитой, Ҳиндистон, Ўзбекистон, БАА, Миср, Эрон, Бразилия ва Африка мамлакатлари қайд этилган.
Нет комментариев