Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Хар куни кеч қайтади. Хар куни турли ширинликлар олиб келади. Хотини кўпинча ухламай ўтирган бўлади.
--- Постдан эсон омон ўтиб олдингизми,~ дейди у эрига хазиллашиб, у кулади.
--- “Постдан сездирмай ўтдим” дейди бироз жиддийлашиб...!
Улар яшайдиган ховлининг этагида кичкина уй бор. Таксистнинг онаси яшайди. У келганида нуқул уйғоқ бўлади, албатта ўғилга бу ёқмайди. Қандайдир ноқулай. Хотинига олиб келган нарсалардан ОНАсига хам бериб ўтишга тўғри келади. Шунинг учун бу ернинг номини эр~хотин “ПОСТ” деб номлаб олишган...
--- Онангиз жуда таъмагирда, эрталабгача сабр қилсалар, берасиз ўша атаганингизни,~ деб ((суйкалади)) хотин...
ОНА~ "ХАВОТИР" олади... Замон нотинч. Таксистлик қийин. Турли туман одамлар чиқади, яхши бор ЁМОН* бор. Отасининг пулига машинани праваси билан қўшиб сотиб олиб, юрганлар кўп. Машинани ичиб хайдайдиганлар бор. Ўғлига қийин. Эсон омон келсин~да. Хар куни она шу хақида ўйлайди. Қўша қарисин. Турли бало қазолардан ўзинг асрагин...!
Ишқилиб умри ОТАсига ўхшамасин. Етим боласини хеч кимдан КАМ* қилмай едирди, ўстирди. Бировга хорлатиб қўймади.
АРМОНИ~ ўқита олмади. Мана, бечора ўғли таксистлик қиляпти. Ўғли келгунча она минг ўлиб, минг тирилади. ДУО қилади. ЖОЙНАМОЗдан жилмайди. Уйқу қаёқда....?!
Бир пайтлар Онанинг "АЛЛАСИ" ўғлини уйқуга кетказарди, энди эса, ўғлининг ШАРПАСИ* онаизорга алла вазифасини ўтайди. Ўша шарпадан сўнггина, она хотиржам уйқуга кетади...!
Ташқарида эса ўғил сездирмай уйга кириб олиш ДАРДИДА*...
--- " Ишқилиб “ПОСТ”дан эсон~ омон ўтиб олай~да...Азиз диндошим шу каби ибратлардан бахраманд булиши истасангиз мархамат силькани босиб янги гурухимизга кушилинг

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев