Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
ЎЗИНГ РОЗИ БЎЛГИН....
🤲🌸🤲🌸🤲🌸🤲🌸🤲
РОББИМ! Ўша бандангга ўқиганларини тушуниб, амал қилишини насиб эт!
🌸РОББИМ! Ўша бандангни иймонда, Ўзингнинг тоатингда ва Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоатларида бардавом қил!
🌸РОББИМ! Ўша бандангни ҳидоятда, тақвода, иффатда ва бойликда бардавом қил!
🌸РОББИМ! Агар ўша банданг фақир бўлса, саховатли бой қил!
🌸РОББИМ! Агар ўша банданг бемор бўлса, комил шифо бер!
🌸РОББИМ! Агар ўша банданг мусибатга учраган бўлса, сабр бер ва мусибатини арит!
🌸РОББИМ! Агар ўша банданг қарздор бўлса, нажот бер!
🌸РОББИМ! Агар ўша банданг мазлум бўлса, нусрат бер!
🌸РОББИМ! Агар ўша банданг илм талабида бўлса, фойдали илм бер!
🌸РОББИМ! Агар ўша банданг фарзанд талабида бўлса, солиҳ-солиҳа зурриёд ато қил!
🌸РОББИМ! Агар ўша банданг оила қурмоқчи бўлса, яхши жуфт ато эт!
🌸РОББИМ! Ўша бандангнинг қалбини хотиржамлик ва ризо билан тўлдир ҳамда иймон нури ила мунаввар қил!
🌸РОББИМ! Ўша бандангни Ўзинг рози бўладиган сўз ва амалга муваффақ айла!
🌸РОББИМ! Ўша бандангнинг юзини саодат билан чароғон қил!
🌸РОББИМ! Ўша бандангнинг тилини зикрингга машғул қил!
🌸РОББИМ! Ўша бандангнинг оиласини исломий, ибратли оила қил!
🌸РОББИМ! Ўша бандангнинг иймон билан ўтганларини раҳматингга ол!
🌸РОББИМ! Ўша бандангнинг гуноҳларини мағфират эт!
🌸РОББИМ! Ўша бандангни ҳисобсиз ва азобсиз жаннатингга кирит!
🌸 РОББИМ! "Амийн!" деганларни ҳам бу дуонинг ижобатидан баҳраманд эт!
Амийн 🤲🤲🤲

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8