Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
-------
Қурони каримда
“Одамларнинг ўзлари қилган қилмишлари сабабли қуруқликда ҳам, денгизда ҳам (турли) офат-балолар юз берди. (Бу бало ва офатлар одамлар қилаётган гуноҳ-маъсиятларидан) қайтишлари учун, уларга қилган айрим гуноҳларининг (жазосини) тотдириб қўйиш учундир.” (Рум.41)
“Биз (улардан) ҳар бирини ўз гуноҳи билан ушладик. Бас, уларнинг орасида Биз устига тош ёғдирган кимсалар ҳам бордир, улар орасида қичқириқ тутиб (ҳалок бўлган) кимсалар ҳам бордир, улар орасида Биз ерга ютдирган кимсалар ҳам бордир ва улар орасида Биз (сувга) ғарқ қилган кимсалар ҳам бордир. Аллоҳ уларга зулм қилгувчи бўлмади, лекин улар ўз жонларига жабр қилгувчи бўлдилар.”
(Анкабут сураси, 40-оят)
“Зулм кенг оммани қамраса, Аллоҳнинг умумий азоби тушади”.
(Ибн Касир оят тафсири.)
«Сизларга етган ҳар қандай мусибат ўз қўлларингиз билан қилган нарсаларингиз сабаблидир. У кўп гуноҳларни афв қилиб юборади».
(Шўро сураси, 30-оят)
Ҳадиси шарифларда:
Пайғамбар ﷺ айтдилар:
«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ё яхшиликка буюрасизлар ва ёмонликдан қайтарасизлар, ё Аллоҳ тез орада сизларга Ўз ҳузуридан азоб юборади. Сўнг Унга дуо қиласизлар, лекин дуоларингиз қабул қилинмайди»
(Тирмизи 2169, ҳасан) .
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ ﷺ бизга юзланиб дедилар:
«Эй муҳожирлар жамоаси! Бешта нарса борки, агар улар билан имтиҳон қилинсангизлар (уларга мубтало бўлсангизлар), мен уларга етишиб қолишингиздан Аллоҳдан паноҳ сўрайман.
1. Қайси бир қавмда фаҳш ишлар ошкора тарқалса, албатта, улар орасида илгари ўтган аждодларида бўлмаган вабо ва турли касалликлар тарқалади.
2. Қайси бир қавм ўлчов ва тарозидан уришни бошласа, улар қаҳатчиликка, тирикчилик оғирлигига ва ҳукмдорларининг зулмига дучор бўладилар.
3. Қайси бир қавм молларининг закотини беришдан бош тортса, осмондан ёғадиган ёмғирдан маҳрум қилинадилар. Агар ҳайвонлар бўлмаганида, уларга ёмғир ҳам ёғдирилмас эди.
4. Қайси бир қавм Аллоҳ ва Унинг Расули билан қилган аҳдларини бузса, Аллоҳ улар устидан ўзларидан бошқа душманни ҳукмрон қилиб қўяди. У душман уларнинг қўлларидаги баъзи нарсаларни тортиб олади.
5. Қайси бир қавмнинг раҳбарлари Аллоҳнинг Китоби билан ҳукм қилмасалар ва Аллоҳ нозил қилган нарсалардан ўзларига маъқул келганини танламасалар, Аллоҳ уларнинг орасида ўзаро уруш-жанжални пайдо қилади».
(Сунан Ибн Можа, ҳасан ҳадис)
Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.
У киши Расулуллоҳ ﷺ дан:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Орамизда солиҳ инсонлар бўлса ҳам ҳалок бўламизми?» деб сўрадилар.
Расулуллоҳ ﷺ:
نَعَمْ، إِذَا كَثُرَ الْخَبَثُ
«Ҳа, агар бузуқлик кўпайиб кетса», дедилар.
(Имом Бухорий, Имом Муслим.)
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинган ҳикмат:
مَا نَزَلَ بَلَاءٌ إِلَّا بِذَنْبٍ، وَلَا رُفِعَ إِلَّا بِتَوْبَةٍ
«Ҳеч бир бало гуноҳсиз тушмайди ва ҳеч бир бало тавбасиз кўтарилмайди».
Ҳулоса ўрнида
Мусибат келганда фақат тақдирдан шикоят қилиш эмас, ўзимизни ҳам муҳосаба қилишимиз керак. Жамиятда бало кўпайганда эса фақат бошқаларни айблаш эмас, ҳар биримиз ўз гуноҳларимиздан тавба қилишимиз лозим. Ва Аллоҳу Аълам. Тавфиқ Аллоҳдан.
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ
Аллоҳим, неъматингнинг йўқолишидан, офиятингнинг ўзгаришидан, ғазабингнинг тўсатдан келишидан ва барча норозилигингдан Сендан паноҳ сўрайман.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев