Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
“Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради”
(Бухорий (883) ривояти).
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
Ҳадис_53
Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Учта қизи ёки учта синглиси бўлиб, уларга гўзал эҳсонлар қилган одам, албатта жаннатга киради», дедилар».
(Имом Бухорий ривояти).
Акалар учун ҳам хуш~хабар бўлган ҳадис!!!
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
#Ҳадис_66
Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Бошимизда шундай замон ёки пайтлар бўлдики, бир одамнинг бир динори ёки дирҳами бўлса, ўшанга унинг мусулмон биродаридан кўра ҳақлироқ одам йўқ эди.
Бугунги кунга келиб эса, динор ва дирҳам биримизга мусулмон биродаримиздан афзалроқ бўлиб қолди.
Ҳолбуки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Қиёмат куни кўпчилик қўшнисининг бўйнига осилиб олиб: «Эй Роббим! Бу қўшним менинг юзимга эшик ёпган эди. У менга яхшилик қилмади», деб даъво қиладилар», деганларини эшитганман», деди».
(Имом Бухорий ривояти).
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
#Ҳадис_67
Nabiy sallollohu alayhi vassallam dedilar:
Yasamalikni, nafratni qo'zg'aydigan zo'rma-zo'rakilikni qoralab, aytdilar: "Men va ummatimning taqvolilari takallufdan holidir". Yana aytdilar : "Menda eng ko'p nafrat uyg'otadiganlaringiz va men bilan hamsuhbat bo'lishdan eng uzoqlaringiz - vaysaqi, ezma, safsatabozlaringizdir"
(Imom Ahmad rivoyati).
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
#Ҳадис_69
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳасаддан четланинглар. Чунки олов ўтин ёки ўт-хашакларни еганидек, ҳасад ҳам яхши амалларни еб битиради»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
#Ҳадис_70
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Туғиш сабабли ўлган аёл шаҳиддир»
(Табароний ривояти).
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
#Ҳадис_71
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан дан ривоят қилинади.
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
Аллоҳ Таоло айтади: "Агар Мен мўмин бандамни синовга дучор қилсам ва у ташриф буюрганларга (дардларидан) шикоят қилмаса, унда Мен уни бу касалликдан даволайман, сўнг унинг танасини яхши тана билан, қонини яхши қон билан алмаштираман. Гуноҳдан поклангандан сўнг, у ўз амалларини тиклайди (тоза саҳифадан)."
(Ҳоким 3/375, Байҳақий 3/375 ривояти).

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев