Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
---------
Абдуллоҳ ибн Иброҳим Қурайшийдан ривоят қилинади: «Аббос ибн Абдулмутталибнинг ўлими яқинлашгач, у ўғилларига шундай васият қилди: «Ўғлим Абдуллоҳ! Аллоҳга қасам, мен бу ўлим билан йўқ бўлиб кетмайман, балки абадий ҳаётга кўчиб ўтаман. Сенга Аллоҳни ва Унинг тоатини яхши кўришни, Аллоҳдан ва Унга маъсият қилишдан қўрқишни васият қиламан. Агар васиятимга амал қилсанг, ўлим қачон келса ҳам ундан қўрқмайсан. Сени Аллоҳга топширдим, болажоним». У ушбу сўзларни айтиб, қиблага юзланди-да: «Лаа илааҳа иллаллоҳ», деб жон таслим қилди».
----- ----- -----
СИДҚ ВА САДОҚАТ
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
- Эй Али! Тўғри бўл, тўғрилик дунёда зарар берса ҳам, охиратда фойда беради. Ёлғон гапирма, дунёда фойда берса ҳам, охиратда зарардир.
✨ Кўп гуноҳ қилиш қадр-қийматни кетказади.
✨ Ростгўй бўл, ростгўйликни асра,
омонатга хиёнат қилма, сахий бўл, ҳалол ва иффатли бўл.
✨ Дўстликка риоя қилмай, сирингни фош этувчи дўст энг ёмон кимсадир!
✨ Минг дўст ҳам оз, бир душман ҳам кўпдир. Садоқатли дўстнинг аломатлари қуйидагилардир: молини, нафсини ва шарафини сенинг молинг, нафсинг ва шарафинг ўрнига қўяди.
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга қилган насиҳатлари» китобидан.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев