Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
#Нарда_ўйнаш
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким нардишер ўйнаса, худди қўлини чўчқанинг гўшти ва қонига ботиргандек бўлади», дедилар».
(Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган).
-- Шарҳ:
Бундан нард ўйнаш чўчқанинг гўшти ва қони қанчалик ҳаром бўлса, шунчалик ҳаром эканлиги чиқади.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким нард ўйнаса, батаҳқиқ, Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлибди», дедилар».
(Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).
-- Шарҳ:
Нард каби шахмат, карта, ошиқ ва шунга ўхшаш ўйинлар ҳам ҳаром бўлади.
Манба:Ҳадис ва Ҳаёт 37
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир илмдан сўралса-ю, у ўшани яширса, қиёмат куни оловдан бўлган юган билан юганланади», - дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Гапириш лозим бўлган ўринда сукут сақлаб, худди оғзига юган солингандек илмни яширгани учун жазо ўлароқ қиёмат куни оғзига оловли юган солинади.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев