Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Тушкунликка тушманг!
---''---
Баъзида чарчоқ ёки оғир кун сабаб кечаси Таҳаджуд намозига тура олмай қоламиз, ҳар куни ўқиб юрган Таборак (Мулк) сураси ёки «Оманар-расулу» каби дуоларимиз қолиб кетади. Хўш, бунинг ўрнини тўлдириш (қозосини қилиш) мумкинми?
Албатта, мумкин! Шариатимизда бу ҳақда жуда гўзал енгиллик ва хушхабарлар бор:
✨ 1. Пешингача ўқиб олинса, кечаси ўқилгандек бўлади
Агар кечаси туришга кучингиз етмаган бўлса, ўтказиб юборган Таҳаджуд ва кундалик зикрларингизни эртаси куни эрталабдан то пешин вақти киргунча ўқиб олсангиз, худди кечаси бажаргандек савобга эришасиз.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
«Ким ўзига одат бўлган вазифасини (кечаси ўқийдиган дуо ва зикрларини) ўқимай ухлаб қолса ва уни эрталабдан пешингача бўлган вақт оралиғида ўқиб олса, худди кечаси ўқигандек ёзилади».
(Имом Муслим ривояти)
✨ 2. Ниятингизнинг ўзи ҳам савоб келтиради
Агар Таҳаджудга туришни чин дилдан ният қилиб ётсангизу, аммо уйқу ғалаба қилиб очилолмай қолсангиз, Аллоҳ таоло Сизга барибир ўша намозни ўқиганлик савобини беради!
Ҳадиси шарифда шундай дейилади:
«Таҳаджуд ўқиш одати бўлиб, сўнг ухлаб қолган кишига Аллоҳ таоло ўқигандек савоб беради. Уйқуси эса у учун бир садақа бўлади».
(Имом Насоий ривояти)
Хулоса:
Роббимизнинг раҳмати шунчалар кенгки, У Зот Сизнинг холис ниятингизни ҳам, ҳаракатингизни ҳам мукофотсиз қолдирмайди. Чарчаб қолган бўлсангиз, ўзингизни койиманг — ниятингизни холис қилиб ухланг ва ўтказиб юборган амалларингизни эртаси куни пешингача бажариб олинг!
ВAФОT ЕТГAН СEВИКЛИЛAРИМИЗГA ДУО
Аллоҳим,
Раҳматингнинг кенглиги билан чексиз марҳаматингга, охиратга ғарибликда кетган барча севиклиларимизга раҳм қил.
Қабрларини нурга тўлдир,
руҳларини шод, маконларини жаннат қил.
Уларни кечир, гўноҳларини бағишла
ва барча гўзалликлар билан мукофотла.
Йa Раббим,
Ўқиганимиз Фотиҳаларни, Йўсинларни, дуоларни,
садақалар ва қилган барча яхшиликларимизни
уларнинг амал дафтарларига ёз.
Уларни қабр азобидан асра,
савол-жавобларини осон қил, жаннатингга қўшни қил.
Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) Пайғамбаримизга қўшни қил, уларнинг шафоатига мазҳар айла.
Йa Раббим,
Ортида қолганларга сабр, матонат ва куч-қувват бер.
Қалбларимизни сенинг зикринг билан ҳузурли қил.
Севиклиларимиз ҳасратида ёнган қалбларимизга
фароҳлик бер, бизни деган шу қулингга
чексиз раҳматингни етказ.
Дуо қилган, ўқиган, улашган ҳар бир кишидан рози бўл.
Уйларимизни баракали, фарзандларимизни хайрли ва соғ-саломат қилиб насиб эт.
Дуоларимизни қабул айла Аллоҳим.
#Амийн
Ўқиган, улашган, дуо қилган ҳар бир кишидан Аллоҳ рози бўлсин.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев