Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
----------
Қуръон, Ҳадис, Уламолар ва Замонавий Илм уйғунлиги.
Қуръон Каримда «солат» (صلاة) ибодат — намоз ўқиш маъносида 67 марта келган. Асосий луғавий маъноси — дуо, яъни яхшилик тилаб Аллоҳдан сўраш. «Лисонул-араб» луғатида унинг дуо, истиғфор, раҳмат ва мақтов каби маъноларда ишлатилиши ҳам баён қилинган.
Намоз - форсча сўз бўлиб унинг қадимги луғавий маънолари — «таъзим», «эгилиш», «сажда қилиш», «эҳтиром» ва «ибодат»ни англатади.
«Эй, инсонлар! Сизлар Аллоҳга муҳтождирсизлар, Аллоҳ эса Бехожат ва ҳамдга муносиб Зотдир.»
(Фотир сураси, 15-оят)
Бу оят намоз ва бошқа хар қандай ибодат инсоннинг ўзигагина кераклигини англатади.
Имом Ғаззолий:
«Аллоҳ ибодатга муҳтож эмас. Ибодат банданинг руҳий покланиши учун жорий этилган.»
(Иҳё улумид-дин, 1/128)
«Қуёшнинг ғарбий томонга мойил бўлишидан туннинг қоронғулашгунигача (Пешин, Аср, Шом, Хуфтон) ва тонг қиррасидаги ўқилган Қуръон (Бомдод)ни ўқи.»
(Исро сураси, 78)
«Кундузнинг икки томонида ва кечанинг бир бўлагида намозни адо эт.»
(Ҳуд сураси, 114)
Уламолар: Бу оятлар 5 вақт намозни қамраб олади деганлар.
"Албатта, намоз мўминларга вақтида ўқиш фарз қилингандир."(Ан-Ниса,103)
Ибн Аббосдан (р.а) ривоят қилинади. Пайғамбар ﷺ айтдилар; «Жаброил алайҳиссалом Байтуллоҳ ёнида менга икки марта имомлик қилди. Биринчи мартасида - (деб тўлиқ 5 намоз вақтларини аввалини ифодалаб бердилар.) Иккинчи кун - (деб 5 намоз вақтларини оҳирин ифодалаб бердилар,хадисда тўлиқ келган) Кейин Жаброил менга ўгирилиб айтдики: “Ё Муҳаммад! Сендан олдин ўтган пайғамбарларнинг (намоз) вақти ана шудир, ана шу икки вақтнинг орасидир”».
(Бу ривоят Имом Термизийнинг «Намоз вақтлари» бобида келтирилган. Имом Термизий ушбу ҳадисини ҳасан-саҳиҳ деб баҳолаган.)
Пайғамбар ﷺ айтдилар:
«Мени қандай намоз ўқиётганимни кўрган бўлсангиз, шундай намоз ўқинглар». (Саҳиҳ ал-Бухорий) Намоз рукунлари-кўринишини кўрсатиб берганлар.
Саҳиҳ ҳадис:
Расулуллоҳ (с.а.в.) Меърож кечасида умматга 5 вақт намоз фарз қилинганини хабар бердилар.(узун сахиҳ ҳадис)
(Бухорий, 349; Муслим, 162)
Пайғамбар ﷺ дедилар:
«Айтинглар-чи, агар бирортангизнинг эшиги олдида бир анҳор бўлса ва у ўша анҳордан ҳар куни беш маротаба ювинса, унинг киридан бирор нарса қоладими?»Саҳобалар: «Унинг киридан бирор нарса қолмайди», деб жавоб беришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана шу беш вақт намознинг мисолидир. Аллоҳ улар сабабли хатоларни ўчиради», дедилар.(Саҳиҳ Муслим)
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Қайси амал Аллоҳ таолога суюклироқ?” деб сўрадим. У зот: “Вақтида ўқилган намоз”, деб жавоб бердилар. «Ундан кейин-чи?» деб сўрадим. “Ота-онага яхшилик қилиш”, деб жавоб бердилар. «Ундан кейин-чи?» деб сўрадим. “Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш”, деб жавоб бердилар.(Муттафақун алайҳ)
Улуғ уламоларнинг намоз хақидаги сўзлари:
Имом Нававий:
«Ким намозни тарк этса, қалбидан нур кетади.»
(Шарҳул-Муслим, 5/136)
Имом Абу Ҳанифа:
«Намоз — диннинг устуни. У рукнсиз дин вайрон бўлади.»
(Фиқҳул-Акбар шарҳи)
Бу оят хадислардан намозни нақадар мухим ва буюклигини кўрдик. Бу демак инсон - мўмин учун намозни нақадар фойдаси катта эканлиги чиқади. Демак зарари хам жуда катта эканлигини англаш учун жуда ўткир ақл шарт эмас:
(Улар дўзах аҳлига): «Сизларни нима Сақарга киритди?», (деганларида),
Улар айтурлар: «Бизлар намоз ўқигувчилардан бўлмадик.
(Мудассир,42-43)
Замонавий илмда намоз
Беш вақт намоз — куннинг биологик ритмига мос қилиб белгиланган.
Инсон организмида биологик соат (ЦИРКАДИАН РИТМ) бор.
Бу соат миянинг гипоталамус қисмида жойлашган.
У:
• Уйқу
• Ҳиссиёт
• Ақлий фаолият
• Стресс
• Гормонларни автоматик бошқаради.
Асосий икки гормон:
Картизол — эрталаб кўтарилади, танани уйғотади ва куч беради.(Harvard Medical School, 2020)
Мелатонин — кечқурун кўтарилади, тинчлантиради ва уйқуни таъминлайди.(Sleep Research Society, 2021)
Инсон организмидаги циркадиан ритм (биологик соат) ҳар 24 соатда гормонларни тўғри такрорлаб туради.
Намоз - Биологик ҳолат - Гормон ўзгариши боғлиқлиги.
Бомдод - Руҳ уйғониши - Кортизол кўтарилади (Harvard Medical School, 2020)
Пешин - Стресс авжи - Симпатик тизим пасаяди. (Journal of Behavioral Therapy, 2019)
Аср - Энергия тушиши - Диққат тикланади. (APA Psychology, 2022)
Шом - Қалб юмшайди - Мелатонин ишлаб чиқарилиши бошланади.(Sleep Research Society, 2021)
Хуфтон - Уйқу тайёрлиги - Чуқур уйқу гормонлари фаоллашади. (Sleep Medicine Review, 2021)
Бу ритм ўзгариб кетса:
• Асаб тизими издан чиқади
• Стресс ошади
• Қалб хавотирга тўлади
• Уйқу бузилади
• Депрессия кучаяди
Илм шуни исбот қилди:
Намоз вақтлари инсон биологик соатига 100% мос келади.
Бу — тасодифми???.
Сажданинг илмий исботи.
Сажда вақтида:
• Мия юрак билан бир сатҳда бўлади
• Қон айланиши яхшиланади
• Стресс гормонлари пасаяди
Нейробиологик тадқиқотлар шуни кўрсатдики - намоз пайтида амгдала (хавотир маркази) фаоллиги пасаяди, PFC (ақл маркази) фаоллиги ортиб боради.
(Journal of Neuroscience & Behavior,2018)
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак,
• Аллоҳ намозимизга муҳтож эмас — Биз муҳтожмиз.
• Намоз — руҳий, ақлий ва жисмоний шифо.
• Намоз — инсон биологик соатига тўлиқ мувофиқ қилинганки - бу инсоннинг ақлий қувватини саломатлигини таъминлайдиган асосий ибодат. Шу усулда олинган ақлий қувватгина инсонни фахш ва мункарни ёмонлигидан тўса олади.
• Намоз — соғлом хаёт тарзи.
• Намоз — дунё ва охират саодати калити.
• Намоз — энг буюк неъмат.
•. Намоз — бу нажот.
Ва Аллоҳу Аълам. Тавфиқ Аллохдан.
رَبِّ ٱجۡعَلۡنِی مُقِیمَ ٱلصَّلَوٰةِ وَمِن ذُرِّیَّتِیۚ رَبَّنَا وَتَقَبَّلۡ دُعَاۤءِ رَبَّنَا ٱغۡفِرۡ لِی وَلِوَ ٰلِدَیَّ وَلِلۡمُؤۡمِنِینَ یَوۡمَ یَقُومُ ٱلۡحِسَاب
Парвардигорим, мени ва зурриётимдан (бўлган болаларимни) намозни тўкис адо этгувчи қилгил. Парвардигоро, дуоимни қабул айла.
Парвардигоро, ҳисоб-китоб қилинадиган (Қиёмат) куни мени, ота-онамни ва барча мўминларни мағфират қилгил.
#Долзарб #Намоз #Нажот

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев