Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
---
Абу Ҳурайра РОЗИЯЛЛОХУА анху Росулуллоҳ Саллаллоху .Алайхи .Васаллам .дан ривоят қилади. У зот айтадиларки,
«لَتُؤَدُّنَّ الْحُقُوقَ إِلَى أَهْلِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُقَادَ لِلشَّاةِ الْجَلْحَاءِ مِنْ الشَّاةِ الْقَرْنَاءِ»
«Қиёмат куни ҳақлар ўз эгасига қайтарилади. Ҳатто шохли қўйдан, шохсиз қўйга қасос олиб берилади». Муслим ривояти.
Абу Ҳурайра Р.А.дан ривоят қилинади. Росулуллоҳ С.А.В. айтадилар:
«مَنْ كَانَتْ عِنْدَهُ مَظْلِمَةٌ لأَخِيهِ فَلْيَتَحَلَّلْهُ مِنْهَا، فَإِنَّهُ لَيْسَ ثَمَّ دِينَارٌ وَلا دِرْهَمٌ مِنْ قَبْلِ أَنْ يُؤْخَذَ لأَخِيهِ مِنْ حَسَنَاتِهِ، فَإِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُ حَسَنَاتٌ أُخِذَ مِنْ سَيِّئَاتِ أَخِيهِ فَطُرِحَتْ عَلَيْهِ»
«Кимнинг қошида, ҳузурида биродарига нисбатан адолатсизлиги (зулм қилган) бўлса ундан қутилиб қолсин (олсин). Чунки у ерда динор ҳам дирҳам ҳам йўқ бўлади, биродарига унинг ҳасанот (яхши амаллари)дан олиб берилишидан олдин. Агар унинг ҳасанотлари йўқ бўлса биродарларининг гуноҳларидан олинадида унинг устига юкланади». (Муслим).
Абу Умома Р.А.дан ривоят қилинади. Росулуллоҳ С.А.В. дедилар:
«مَنْ اقْتَطَعَ حَقَّ امْرِئٍ مُسْلِمٍ بِيَمِينِهِ فَقَدْ أَوْجَبَ اللَّهُ لَهُ النَّارَ وَحَرَّمَ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ، فَقَالَ لَهُ رَجُلٌ: وَإِنْ كَانَ شَيْئًا يَسِيرًا يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ قَالَ: وَإِنْ قَضِيبًا مِنْ أَرَاكٍ»
«Ким бир мусулмон кишини ҳаққини ўз қўли билан тортиб олган бўлса Аллоҳ унга дузахни вожиб қилиб, жаннатни ҳаром қилади. Бир киши – кичкина нарса бўлса ҳамми? ё Росулуллоҳ С.А.В. – деб сўради. Агар бутанинг новдасичалик бўлса ҳам», дедилар. (Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра Р.А.дан ривоят қилинади. Росулуллоҳ С.А.В. айталилар:
«أَتَدْرُونَ مَا الْمُفْلِسُ؟ قَالُوا: الْمُفْلِسُ فِينَا مَنْ لا دِرْهَمَ لَهُ وَلا مَتَاعَ. فَقَالَ: إِنَّ الْمُفْلِسَ مِنْ أُمَّتِي يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِصَلاةٍ وَصِيَامٍ وَزَكَاةٍ، وَيَأْتِي قَدْ شَتَمَ هَذَا، وَقَذَفَ هَذَا، وَأَكَلَ مَالَ هَذَا، وَسَفَكَ دَمَ هَذَا، وَضَرَبَ هَذَا، فَيُعْطَى هَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ، وَهَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ، فَإِنْ فَنِيَتْ حَسَنَاتُهُ قَبْلَ أَنْ يُقْضَى مَا عَلَيْهِ أُخِذَ مِنْ خَطَايَاهُمْ فَطُرِحَتْ عَلَيْهِ، ثُمَّ طُرِحَ فِي النَّارِ»
«Муфлис нима эканини биласизларми? Саҳобалар бизда муфлис деб дирҳами ҳам матоси ҳам йўқ кишини айтадилар, дейишди. Айтдиларки, қиёмат куни намоз, закот, рўзаси билан менинг Умматимдан бўлган муфлисни олиб келинади. У буни сўккан, бунга бўҳтон қилган, бунинг молини еган, бунинг қонини тўккан, буни урган ҳолда келади. Унисига ҳам, бунисига ҳам ҳасонотларидан берилади. Агар унинг устига вожиб бўлган нарсаларни адо қилишдан олдин ҳасанотлари (яхши амаллари) тугаб қолса уларнинг хатоларидан олиниб унинг устига отилади. Сўнгра дўзахга ташланади».
Умми Салама Р.А.дан ривоят қилинади. Росулуллоҳ С.А.В. айталилар:
«إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ، وَإِنَّكُمْ تَخْتَصِمُونَ إِلَيَّ، وَلَعَلَّ بَعْضَكُمْ أَنْ يَكُونَ أَلْحَنَ بِحُجَّتِهِ مِنْ بَعْضٍ فَأَقْضِي عَلَى نَحْوِ مَا أَسْمَعُ، فَمَنْ قَضَيْتُ لَهُ مِنْ حَقِّ أَخِيهِ شَيْئًا فَلا يَأْخُذْهُ، فَإِنَّمَا أَقْطَعُ لَهُ قِطْعَةً مِنْ النَّارِ»
«Мен ҳам инсонман. Албатта сизлар талашиб, тортишиб менинг олдимга келасизлар. Эҳтимолки, баъзиларингиз ўзининг ҳужжатлари билан баъзи нарсаларни менга нотўғри гапирар. Сўнгра мен эшитганим бўйича ҳукм қилиб бераман. Кимгадир биродарининг ҳаққидан ҳукм қилган бўлсам уни олмасин. Чунки дузахнинг бир бўлагини унга кесиб берган бўламан». (лафз Бухорийники. Муттафақун алайҳ).
Абу Ҳумайд Соидий С.А.В.дан шундай деганлиги ривоят қилинади:
«اسْتَعْمَلَ النَّبِيُّ رَجُلاً مِنْ الأَزْدِ يُقَالُ لَهُ ابْنُ الأُتْبِيَّةِ عَلَى الصَّدَقَةِ، فَلَمَّا
قَدِمَ قَالَ: هَذَا لَكُمْ وَهَذَا أُهْدِيَ لِي، قَالَ: فَهَلا جَلَسَ فِي بَيْتِ أَبِيهِ أَوْ بَيْتِ أُمِّهِ فَيَنْظُرَ يُهْدَى لَهُ أَمْ لا. وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لا يَأْخُذُ أَحَدٌ مِنْهُ شَيْئًا إِلا جَاءَ بِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يَحْمِلُهُ عَلَى رَقَبَتِهِ، إِنْ كَانَ بَعِيرًا لَهُ رُغَاءٌ أَوْ بَقَرَةً لَهَا خُوَارٌ أَوْ شَاةً تَيْعَرُ، ثُمَّ رَفَعَ بِيَدِهِ حَتَّى رَأَيْنَا عُفْرَةَ إِبْطَيْهِ، اللَّهُمَّ هَلْ بَلَّغْتُ، اللَّهُمَّ هَلْ بَلَّغْتُ ثَلاثًا»
«Росулуллоҳ С.А.В. Азд қабиласидан ибн Утбия деган кишини садақаларни йиғиб келиш учун омил қилиб жўнатдилар. Қайтиб келгач, «Буниси сизларга, буниси эса менга ҳадя қилинди», деди. Росулуллоҳ С.А.В. айтдилар: ота-онасини уйида ўтириб турмабди-да, ўзига ҳадя қилинадими ёки йўқми, кўриб оларди. Жоним унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, ундан (садақадан) бирор киши ҳеч нарса олмайди, агар олса уни бўйнида қиёмат куни кўтариб келади. Агар у нарса туяни ўкириши ёки молнинг бўкириши ё қўйнинг маъраши бўлса ҳам. Сўнгра қўлларини кўтардилар, ҳатто қўлтиғи остидаги юнгларини кўрдик, эй Аллоҳим, етказдимми, эй Аллоҳим, етказдимми, деб уч марта айтди».

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев