«Фарзандларнинг бузилиши ва хулқининг ёмонлашувига аксар ҳолларда ота-оналарнинг ўзлари сабабчидир. Улар ўзларига эътибор бермай, фарзандга фақат талаб қўядилар. Ваҳоланки, бола ота-онасининг амалига қараб шаклланади.»
Тобеинларнинг улуғларидан бўлган Саид ибн Мусаййиб ўғлига қараб шундай деган экан:
«Эй ўғлим, сенинг солиҳ бўлишингни ва Аллоҳ сени ҳифз қилишини сўраб, намозим ва ибодатимни кўпайтираман.»
(Яъни, фарзанднинг тарбияси ва тузалиши ота-онанинг ўз устида ишлаши ва ибодатига боғлиқлигини таъкидлаганлар).
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳга бир киши фарзандининг итоатсизлигидан шикоят қилганда:
«Болангни ўзинг бузгансан (ўзингнинг хулқ-атворинг ва қилмишларинг билан). Болани айблашдан олдин ўзингга назар сол», — деб жавоб берганлар.
Уламолар таъкидлашича, фарзанд ота-онанинг «кўзгуси»дир. Болага «ёлғон гапирма» деб, ўзи гапларига эътибор бермаса ёки «намоз ўқи» деб, ўзи намозда сускашлик қиладиган ота-онанинг тарбияси таъсир қилмайди. Сабаби, бола қулоғи билан эмас, кўзи билан тарбия олади.
Ва Аллоҳу Аълам. Тавфиқ Аллоҳдан.
اللَّهُمَّ أَصْلِحْ لِي ذُرِّيَّتِي، وَاهْدِهِمْ، وَاحْفَظْهُمْ مِنْ كُلِّ سُوءٍ
Эй Аллоҳ! Зурриётимни ислоҳ қил, уларни ҳидоят қил ва ҳар қандай ёмонликдан асра.
#Долзарб

Комментарии 1