Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Андижон вилояти мусиқали драма театри 2026 йилнинг илк ойида туркий дунёнинг буюк қалам соҳибларидан бири Мустай Каримнинг "Ой тутилган тунда" асарининг катта премерасини театрсеварларга тақдим этди.
Бошқирд адабиётининг классик намоёндаси М. Каримнинг ушбу фожиаси поэтикаси образлар тизимининг табиати, мотив категориялари, асарлар тузилиши ва драматик асарнинг мажозий дунёси бор. М. Каримнинг фожиали жанрдаги биринчи тажрибаси "Ой тутилган тунда" спектакли бўлган. Унда қабилавий алоқалар ва муносабатлар ҳали ҳам муҳим, Ижтимоий аҳамиятга эга роль ўйнаган даврда бошқирдларнинг кундалик ҳаёти тасвирланган. Бунда ожиз қаҳрамонлар чинакам қаҳрамонлик чўққиларига кўтарилади ва гўё кичик можаролар чинакам фожиа билан тўйинган.
Бошқирд адабиёти ва санъатида фожиали жанрнинг шаклланиши ва ривожланиши М. Карим номи билан боғлиқ. Муаллиф асарларининг бадиий афзалликлари кўп жиҳатдан уларнинг воқеликни ёрқин ва чуқур тасвирлаш учун театр метафораси, символизм ва мажозий конвентсиялардан фойдаланиши билан белгиланади. Ушбу санъатнинг методологик асоси бадиий ижоднинг замонавий босқичига энг хос бўлган поэтикани қайта яратиш ва қайта яратишнинг ноёб синтезидир. Ундаги шеърлар асарнинг мусиқийлигини таъминлаган.
Муаллиф шунчаки кундалик ҳаётнинг йилномачиси эмас, балки материалдан ўткир можаро, аниқ, кучли қаҳрамонлар яратиш ва романтик, юксак услубда ҳикоя қилиш учун фойдаланади. Пьеса юқори даражадаги фожиа услуби талабларига асосланади. Эскирган никоҳ қоидаларини бузиш истаги ва патриархал-уруғ тизимининг қолдиқларига қарши кескин норозилик маънавий озодлик учун кураш даражасига кўтарилади; заиф иродали қаҳрамонлар чинакам қаҳрамонлик чўққиларига кўтарилади; гўё кичик можаролар ҳақиқий фожиа билан тўйинган.
Юқоридагиларга мувофиқ, пьесанинг бош қаҳрамони “Оқйигитни қаҳрамон ва фожиали образ" деб таърифлаш керак. Оқйигит образи келажакда М. Карим томонидан яратиладиган ва янада аҳамиятли бўладиган қаҳрамонлар галереясининг биринчиси"
Ушбу спектакль режиссёри ЎЗДСМИ магистр битирувчиси, Ўзбек Миллий Академик драма театри ходими Ўзбектош ТЎРАХОНЛИ.
Тун сеҳрга, сирга тўла.
Ой тутилган тунда асари туннинг барча даҳшатию жозибасини очиб берган мумтоз асарлар ичида шоҳ асар.
Мустай Карим бу асарида маҳорат билан тунда кечган воқеалар орқали инсон қалбининг чуқур манзилларига томошабинларни саёҳатга бошлайди.
Юксак адабиёт меваси бўлган ушбу асар нима ҳақда?
Бу саволга бир гап билан жавоб айтиш қийин.
Қайсидир режиссёр интерпретатсиясида озодлик биринчи планга кўтарилса, бошқа режиссёр талқинида уруш даҳшати олдинги планда бўртиб туради. Бу актёрлар ансанбли ижроси, ссенография сирлари, мусиқалар танлови, чироқлар ечимига боғлиқ бўлган мураккаб жараён. Ўзбектош режиссёрлигидаги бу спектакльни томоша қиларкансиз, муаллиф илгари сурган ғоянинг осон саҳнавий ечимларига гувоҳ бўласиз.
Театр жамоаси бир ёқадан бош чиқариб улкан полотноли мумтоз асарни замонавий театр имкониятларидан фойдаланиб, креатив ёндошув билан томошабинларни классик театрга қайтариш йўлида катта ижодий ва илмий ишни амалга оширган.
Туркий адиб қаламига мансуб асарни танлагани, режиссёр танлашда тўғри қарор қилинганини театр санъати ютуғи сифатида эътироф этиб, янгиликка ташна раҳбар Беҳзод Ҳамидов бошчилигидаги аҳил театр жамоасининг келгуси ишларига ҳам омад тилаб қоламиз.
Театрнинг бу ижодий ҳосиласи нафақат юртимиз театр ихлосмандларини, балки бутун туркий дунё давлатлари Туркия, Бошқирдистон, Озарбайжон, Татаристон, Қозоғистон каби қардошларимизни ҳам гастрольлар орқали хушнуд этишига ишонамиз.
“Ой тутилган тунда” асари бадиий юксак асар бўлгани учун унинг ижодкорлари бахтли ижодкорлар қаторида туради. Ундаги Девона, Дарвеш монологлари институтга кириш имтиҳонларида жуда кўп фойдаланилади. Бу асарнинг бутун дунёда диплом спектакллардан операларигача саҳналаштирилган вариантлари ичида “Андижон театри варианти” ҳам ечими билан алоҳида ажралиб туради. Бу катта жамоанинг устозлар бошлаб берган анъаналарни ютуғи сифатида эътироф этгулик.
Шу ўринда режиссёр ҳақида қисқача маълумотни илова қилишни жоиз деб топдик.
Ўзбектош Тўрахонли (Қиличев А. А.) 1986 йил Сирдарё вилоятида зиёли оиласида таваллуд топган.
2018 йил Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият инститининг мусиқали театр режиссураси факультетини битирган. 2016 йил ушбу институтнинг талабалар форумига бағишланган китобга “Алишер Навоий ва бадиий сўз” мақоласи киритилган.
2006 йил “Қувонч” ҳикоялар тўплами, 2009 йил “Оқ ва қора”, 2011 йил “Қочоқ куёв” қиссалар тўплами нашр этилган.
2022 йил "Эртаклар тўплами" китоби, 2024 йил Кўксимдаги туморим Ватан китоблари нашр этилган.
2007 йил “Зомин” семинари наср йўналиши иштирокчиси.
2010-15 йилларда Олим Хўжаев номидаги Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида фаолият юритган.
“А” саройи сирлари” эртаги устоз Ҳайитмат Расул айтганларидек, “театр не доказать, а показать” ибораларига амал қилиб, ёзишга ҳаракат қилинган ва бунда қайсидир маънода мақсадга эришилган ва 2016 йил саҳналаштирилган.
2018 йил Тошкент мусиқали (оперетта) театрида рус тилида “Жоним дадам” спектаклини саҳналаштирган.
Академик Наим Каримов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Эркин Хушвақтов, устоз драматург Ҳайитмат Расул, Қўчқор Норқобил каби ижодкорлар драматик асарлари ҳақида илиқ тақризлар ёзиб катта ишонч билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига тавсия этилган ва 2020 йил аъзоликка қабул қилинган.
ЎЗБЕКТОШ Тўрахонли ҳозирги кундаЎзДСМИ драматик театр режиссёрлиги йўналишида илмий ва ижодий фаолиятини давом эттирмоқда.
Дилафруз Хасан қизи
Филолог

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев