Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
3 ноябрдан эътиборан Сеулда чет эллик муқим аҳоли ва туристлар учун шаҳар масалалари бўйича инглиз тилида SMS (матнли хабар) орқали маълумот олиш хизмати йўлга қўйилди.
«120 Dasan Call Foundation» муниципал хизматининг хабар беришича, энди 02-120 рақамига инглиз тилида SMS юборишнинг ўзи кифоя. Мутахассислар жамоат транспорти, сув таъминоти, маъмурий процедуралар ва кундалик ҳаётга оид бошқа масалаларда ёрдам беришади.
📌 Асосий тафсилотлар:
• Иш вақти: Иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача.
• Нархи: Мулоқот ва консултация бепул, фақат мобил операторингиз тарифи бўйича SMS нархи тутилади.
• Телефон орқали: Илгаридан мавжуд бўлган 02-120 га қўнғироқ қилиб 9 ни босиш орқали 5 та тилда (инглиз, хитой, япон, вьетнам, монгол) овозли ёрдам олиш ҳам сақланиб қолади.
Катта шаҳарда телефонда сўзлашишга қийналадиганлар учун бу жуда қулай имкониятдир. Ҳозиргача бу хизмат ҳар йили 20 000 дан ортиқ чет элликлар мурожаатини қайта ишлайди.
Телеграм каналимизга уланинг 👇 https://t.me/UzMarket_OTAHON

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев