Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Тўрт ракат ўқиш мустаҳаб экан. Агар тўрт ракат ўқилса, икки ракат суннатдан ҳам ўтадими ёки икки ракатдан кейин алоҳида тўрт ракат ўқиш керакми?💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарз намозларидан аввал ва кейин ўқиладиган суннат намозлар таъкидланган суннат ҳисобланади ва уларнинг ададлари маълум. Улардан ташқари мустаҳаб бўлган намозлар ҳам бор. Масалан, пешин, хуфтон ва шом намозларидан кейин ўқиладиган икки ракат намоз суннати муаккада ҳисобланиб, тўрт ракат ўқиш мустаҳаб ҳисобланади. Агар бир киши пешин, шом ва хуфтон намозларининг фарзларидан сўнг икки ракат суннат намозни ўқиш ўрнига тўрт ракат мустаҳаб намозни ўқиса, уламолар тўғри деб билган фатвога кўра, ўша тўрт ракат билан икки ракат суннатни ҳам, тўрт ракатли мустаҳабни ҳам адо этган бўлади. Аввал икки ракат, кейин тўрт ракат ўқишга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идорасиФатво маркази.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев