Бугун, 17-ноябрь куни халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Саудия Арабистони ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида баҳс бўлиб ўтади.
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтадиган беллашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланиши режалаштирилган.
Ушбу баҳсни Ўзбекистонда "Futbol" TV телеканали орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси айни вақтда FIFA рейтингида 61-ўриндан жой олган бўлса, саудияликлар 54-поғонани банд этиб турибди.

Нет комментариев