Свернуть поиск
Правая колонка
«Интер» жамоаси бош мураббийи Кристиан Киву 2025/26-йилги мавсум якунларига кўра 35-марта топширилаётган «Олтин ўриндиқ» (Panchina d’Oro) мукофоти соҳиби бўлди.
Ушбу йиллик мукофот Италия мураббийлари томонидан ўтган мавсумда энг яхши натижа кўрсатган мутахасссисга топширилади.
Руминиялик мураббий ушбу совринга сазовор бўлган учинчи хорижликка айланди. Бунгача Раймон Гуталс (1990/91-йилги мавсум) ва Жозе Моуриньо (2009/10-йилги мавсум) ушбу мукофотни қўлга киритишган.
Таъкидлаш керакки, дастлаб соврин бутун Европа бўйлаб мураббийларга топширилган. 1994/95-йилги мавсумдан бошлаб эса у фақат Италиянинг А ва В Сериялари мураббийларига берила бошланган.
Ўтган мавсумда Киву бошчилигидаги «Интер» Италия чемпионлиги ва мамлакат кубогини қўлга киритди.
Журналист Даниэле Марининг маълумотига кўра, миланликлар устози 43 та ҳақиқий овоздан 16 тасига эга бўлган. Иккинчи ўринни 12 овоз билан Сеск Фабрегас («Комо»), учинчи поғонани эса 9 овоз билан Жан Пьеро Гасперини («Рома») эгаллаган.
Совринни қабул қилиш маросимида Киву қуйидагича фикр билдирди: «Ушбу мукофот учун барчага раҳмат. Бу совринни қўлга киритиш мен учун алоҳида аҳамиятга эга, чунки у бошқа мураббийлар — менинг ҳамкасбларимнинг баҳолари асосида берилади.
Футболчиларга, мураббийлар штабига ва клубга миннатдорчилик билдираман. Аммо, энг аввало, доимо ёнимда бўлган оиламга раҳмат айтмоқчиман. Улар ғалаба онларида ҳам, энг муҳими, мағлубият пайтларида ҳам мени қўллаб-қувватлаб келишган.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев