Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Бу мавзуга нима деб ном беришни билмадим... Лекин ўқисангиз сиз ҳам, мен каби юракдан йиғлашингиз тайин...
Кеча бекор бўлиб қолиб, интернетда дугонам билан гаплашдим;...
«—Ўртоқ шу десанг тиш докторига қатнаяпман. Олдиндаги икки тишимга дарз кетиб, вақтида олдини ололмадим... Энди алмаштиряпман кеч бўлса-да,—
—Ҳа яхши ку, ҳечдан кўра кеч ўртоқ муҳими тишларинг бутун бўлади—
—Қаёқда дейсан, иккита тишни икки миллионга қўйдик. Лекин докторни гапи кулгулида, "Бу тишларни фақат юмшоқ чўткада авайлаб ювасиз. Қаттиқ нарса теккизмайсиз* дейди.." Э, мен икки миллионни нима учун тўладим унда "десам, " Бу тишлар фақат кўриниш, учун, ўзингизни соғлом тишларингизни ҳеч қайси доктор қайтариб бера олмайди"деди.. Докторни гапига, кулишимниям йиғлашимниям билмайман. —»
Дугонам ҳазиломуз айтган гаплари мени чуқур ўйга толдирди.
Аллоҳ берган бепул, беминнат аьзоларимизни қадрига вақтида етмаймиз. Шукрини қилмаймиз. Аллоҳга ҳамд айтмаймиз, бизга берган раҳмати, неьмати учун. Биргина пардоз учун қўйилган икки дона тиш икки миллион бўлса, Аллоҳим бизга қанчалар қимматли неьматларни, тана аьзоларини бепулга берган..
Ва буни қадрини билишимиз учун баьзида тили, кўзи, қўл—оёғи ожиз бандаларни бизга намуна, ўрнак, ибрат қилиб кўрсатиб қўйган.
Лекин шунда ҳам бизни кўзимиз очилмайди. Борига шукр қилмаймиз.
Бир—биримиздан ўзиб яшашга интиламиз. "Кийган кийимим бошқада бўлмасин, фақат менда бўлсин" деймиз. Умра зиёратига фақат обрў, кибр учун борамиз.
Бир—биримизни алдаб, пулдан урамиз.. Қўшнимиз кечга нима овқат еганини билмаймиз, қизиқмаймиз.. Лекин ўзимиз оилавий ресторанда қиммат егуликлар билан интернетга история қўямиз.. Маҳаллада боқувчиси йўқ, бевалар, етимлар борлигини биламиз. Лекин ҳеч қизиқиб, улар қандай яшаётганини, нима еб кун ўтказаётганини билмаймиз.. Қизиқмаймиз..
Унутманг, Аллоҳ берган ҳар ризқни, неьматни ҳисоби бор. Қиёматда, қўшнидан, етимлардан, қариндошлардан ҳисобимиз сўралади.. Силат раҳмдан ўтолишимиз даргумон..
Аллоҳ ҳаммамизга мустаҳкам иймон, ирода берсин...
#baxt_manziili
#Маҳзуна.М.
#dndm

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев