Ногирон қизнинг севган инсонига айтган армони
Менинг ҳам юрагим бор, тош эмасман,
Мен ҳам бир инсонман, бегона эмасман.
Нега тақдир мени бунча синади,
Нега бахт эшигим менга ёпилади?
Мен ҳам сенинг қўлинг тутмоқ истадим,
Бахтли кунларингда кулиб юргим келди.
Аммо танам менга бўлмади ҳамдам,
Севгимни яширдим, йиғладим ҳар дам.
Менинг қадамларим юрмаса балки,
Юрагим сен томон югурар ҳар он.
Оёғим юрмаса, кўнглим учади,
Сенинг исминг билан тонглар отади.
Сен менга қарадинг ачиниб бир бор,
Мен эса кутгандим меҳрингни, дилдор.
Менга раҳминг эмас, муҳаббат керак,
Севгига менинг ҳам ҳаққим бор, юрак!
«Нега туғилдим?» деб йиғладим тунлар,
Деразам ортида ухларди кунлар.
Бошқалар севишиб қўл ушлашганда,
Мен йиғлаб қолардим ёлғиз қолганда.
Эй севган инсоним, бир гапим бордир,
Бу қалбда сен учун битилган ёр бор.
Танам ногирондир, руҳим эмас ҳеч,
Мен ҳам севоламан, тушунгин бир кеч.
Орзигул, йиғлама, дейман ўзимга,
Кўз ёшим тўкилар ҳар бир сўзимга.
Орзигул, сенинг ҳам бахтга ҳаққинг бор,
Нега сени севган юраклар бедор?
Агар бир кун мени эсласанг агар,
Мени нуқсонимдан эмас, қалбимдан сўра.
Мен сенга муҳаббат бергандим холос,
Сен эса қолдирдинг юрагимда доғ.
Менинг ҳам орзум бор — оқ либос киймоқ,
Севганим ёнида бахтдан кулиб боқмоқ.
Аммо тақдир менга бермади имкон,
Кўз ёшимга тўлди бу бевафо жаҳон.
Сен кетдинг… мен эса қолдим жимгина,
Суратингга боқиб, йиғлайман яна.
Танамни тақдирим ногирон этди,
Сенинг бепарволигинг қалбимни синдирди.
Энг оғир дардимни билсанг эди сен,
Мен ҳам бир бор сени қучсам эди мен.
Менга дунё керакмас, бойлик ҳам эмас,
Бир оғиз «севаман» — шунинг ўзи бас…
Орзигул қалбидан чиққан нола:
Мен ногирон бўлсам, севгим ногиронмас,
Юрагим синган-у, умидим тамоммас.
Бир куни тушунар балки бу жаҳон:
Ногирон таналарда ҳам яшар муҳаббат,
Ногирон қизларнинг ҳам юраги бор, инсон!.

Комментарии 8