Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
ШЕЪР, ҚЎШИҚ ВА УЛАРГА ЎХШАШ НАРСАЛАР ҲАҚИДА
-------
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бирингизнинг қорни қусқига тўлмоғлиги шеърга тўлмоғидан яхшидир», дедилар».
(Тўртовлари ривоят қилишган).
Шарҳ:
Албатта, бу ҳадиси шарифда ножоиз шеърлар кўзда тутилган.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Аржда юриб бораётган эдик. Бир шоир шеър айтиб йўлдан чиқиб қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тутинглар шайтонни ёки ушланглар шайтонни! Кишининг қорни қусқига тўлгани шеърга тўлганидан яхшироқдир», дедилар».
(Имом Муслим ривоят қилган).
Шарҳ:
Арж — маконнинг номи.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 37
🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
#Ҳадис_680
#Сирли_суҳбат
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Қачон учта бўлсангиз, икки киши учинчини қўйиб, сир(ли) суҳбат қилмасин. Бу уни маҳзун қилади», дедилар».
(Тўртовлари ривоят қилишган).
Шарҳ:
Уч киши ўтирганда улардан иккитаси пичирлашиб гаплашса, учинчи кишига ноқулай бўлади. Худди иккиси уни ёмонлаётгандек ёки унга ишонмаётгандек кўринади. Шунинг учун уч киши ўтирганда иккиталари сирли суҳбат қилишларига изн берилмаган.Агар кўпчилик бўлса, икки киши пичирлашиб гаплашса бўлаверади. Уч киши бўлганда учинчи кишининг изни ила иккитаси пичирлашса ҳам жоиз.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга сир айтдилар. Мен бу ҳақда ҳеч кимга хабар бермадим. Батаҳқиқ, мендан Умму Сулайм сўраганда унга ҳам хабар бермадим».
(Икки шайх ривоят қилишган).
Шарҳ:
Умму Сулайм розияллоҳу анҳо ҳазрати Анас розияллоҳу анҳунинг оналари бўлади. Бировнинг сирини ҳеч кимга айтмаслик кераклиги шу ҳадиси шарифдан маълум бўлади. Биров томонидан сўзланган сир омонат ҳисобланади. Ўша сир эгасининг изнисиз уни бошқа одамга айтиш хиёнатдир. Аммо ўша гапни эгасининг номини зикр қилмай айтса бўлади.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 37

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев