Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
_________________
1-Абу Ҳурайра (رضي اللـہ عنہ)шундай деди: Расулуллоҳ ﷺ шундай деди:
«Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат) ила туғилади. Бас, ота-онаси уни яҳудий ёки насроний ёки мажусий қилади. Бу худди ҳайвоннинг бус-бутун ҳайвон туғишига ўхшайди. Сиз унда қулоқ-бурни кесилганини ҳис қилганмисиз?» дедилар.
Абу Ҳурайра (رضي اللـہ عنہ) шундай деди: Ҳоҳласангиз шу оятни ўқинг:
30. Бас, (эй, Муҳаммад,) юзингиз (ўзингиз)ни доимо тўғри бўлган динда (Исломда) тутинг! Инсонларни ўша асосда яратган Аллоҳнинг яратувчилигини (англангиз!) Аллоҳнинг яратишига ўзгартириш йўқ. Энг тўғри дин шудир! Лекин кўп одамлар билмаслар.
Рум 30.
Буҳорий: (1385), (4775). Муслим: (2658).
Муслимда: "Сўнгра ота ва онаси уни Яҳудий, насроний ва мушрик қилади." Бошқа ривоятда эса:"Бу миллатга" шаклида келди.
▫️Муслим: (23), (2658).
Тавхид калимаси тўрт нарсани рад этади, ва тўрт нарсани исбот билан қабул қилади.
Тавхид калимаси тўрт нарсани рад этган нарсалар:
▪️1-Аллоҳдан бошқа барча илоҳларни рад этади:
▪️2-Барча тоғутларни рад этади:
▪️3-Тенгдошларни рад этади:
▪️4-Арбобларни рад этади.
Хозир буларни тартиб билан изохлаймиз.
▪️1-Илоҳлар.
Ўзига бир яхшилик келишини кутиши ёки бир ёмонликни кетишини ундан тилаган нарсаки, (яъни фойда ва зарар беради деб бошқа нарсалардан кутиш) ким бундай деб ишонса, у кимса ўша нарсани илоҳ қилган бўлади.
(Фойда ҳам зарар ҳам фақат Аллохнинг изни билан бўлади).
قُلْ أَتَعْبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا يَمْلِكُ لَكُمْ ضَرًّۭا وَلَا نَفْعًۭاۚ وَٱللَّهُ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلْعَلِيمُ
Сен: «Аллоҳни қўйиб, сизга зарар ҳам, фойда ҳам бера олмайдиган нарсага ибодат қиласизларми?! Аллоҳ эшитувчи ва билувчи зотдир», деб айт.
(Ҳақиқий фойда ва зарар берувчи зот Аллоҳдир, уни қўйиб, фойда ҳам, зарар ҳам бера олмайдиган нарсага, жумладан, Масиҳ ибн Марям ва унинг онасига ибодат қилиш мутлақо нотўғри ишдир. Ким шундай иш қилса, албатта, эътиборсиз қолмайди.)
Қуръон 5:76
وَلَا تَدْعُ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا يَنفَعُكَ وَلَا يَضُرُّكَۖ فَإِن فَعَلْتَ فَإِنَّكَ إِذًۭا مِّنَ ٱلظَّـٰلِمِينَ
Аллоҳдан ўзга–сенга манфаат ҳам, зарар ҳам бермайдиган–нарсага илтижо қилма. Бас, агар шундай қилсанг, унда сен золимлардан бўласан.
(Ўзини билмаган золим одамлар Аллоҳни қўйиб, бут-санамлар ва бошқа нарсаларга илтижо этиб, манфаат топмоқчи ёки зарарни қайтармоқчи бўладилар. Сен, эй Пайғамбар, уларга ўхшама, Аллоҳдан ўзга ҳеч кимга, ҳеч нарсага илтижо этма.)
Қуръон 10:106
Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад алайҳиссалом га хитоб қилиб шундай деди: Деки Эй инсонлар Аллоҳнинг менга ваҳий қилгани, сизга келтирган ҳаниф диндан шубҳада бўлсангиз, мен Аллоҳдан бошқа ибодат қилган нарсаларингизга ибодат қилмайман. Фақат мен тек ва ўртоғи бўлмаган Аллоҳга ибодат қиламан. У сизларни қандай яратган бўлса ўлдиради ҳам. Сўнгра қайтишингиз Унгадир. Агар Аллоҳдан бошқа ибодат қилган илоҳларингиз ҳақиқий бўлса, мен уларга ибодат қилмайман. Чақиринг уларни менга зарар берсинлар кўрайликчи. Батаҳқиқ улар на фойда на зарар беролмайдилар. Фойда ва зарар фақат тек ва ўртоғи бўлмаган Аллоҳнинг қўлидадир. Мен мўминлардан бўлишга буюриодим.
Аллоҳ Таоло айтади:
"Юзингизни тавҳид динига бур, мушриклардан бўлма" фақат Аллоҳга бир Муваҳҳид бўлиб ибодат қил. Ширкдан айрил, юз ўгир. Ҳаниф ширкдан айрилган юз ўгиргандир. Аллоҳ огоҳ бўл мушриклардан бўлма деб буюрди. Аллоҳ сенга бир зарар берса у зарарни фақат Аллоҳ кетказади" оятини ҳайирнинг ва шарнинг, фойда ва зарарнинг фақат ягона Аллоҳга оид эканлигини баён қилади. Бу хусусда Унга ҳеч ким шерик эмас. Тек ва ўртоғи бўлмаган ибодатга лойиқ бўлган Удир.
▪️2-Тоғут ўзига ибодат қилганда бунга рози ёки ўзига ибодат қилишга чақирган киши.
أَلَمْ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ ءَامَنُواْ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمَآ أُنزِلَ مِن قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَن يَتَحَاكَمُوٓاْ إِلَى ٱلطَّـٰغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوٓاْ أَن يَكْفُرُواْ بِهِۦ وَيُرِيدُ ٱلشَّيْطَـٰنُ أَن يُضِلَّهُمْ ضَلَـٰلاَۢ بَعِيدًۭا
Сенга нозил бўлган нарсага ва сендан олдин нозил бўлган нарсага иймон келтирганларини даъво қилаётганларни кўрмайсанми?! Тоғутдан ҳукм сўраб беришни истайдилар. Ҳолбуки, унга куфр келтиришга буюрилгандир. Шайтон эса, уларни йўлдан бутунлай адаштиришни истайди. (Аввал ҳам айтилганидек, тоғут–Аллоҳнинг изнсиз бўлган ҳукмидир. Мунофиқлар ҳам Аллоҳнинг ҳукмини истамайдилар, шунинг учун ҳам тоғутдан ҳукм сўраб борадилар. Нима бўлса бўлсин, Аллоҳнинг ҳукми бўлмаса, бас. Ҳар қандай тоғутнинг ҳукмини истайверадилар. Бу ишни билмасдан, кўр-кўрона қилмайдилар, балки уларга баён келган. Мунофиқлар тоғутга куфр келтиришга буюрилганлар. Демак, улар билиб туриб қилмоқдалар. Шунинг учун ҳам уларнинг иймон ҳақидаги даъволари ботил. Улар, аслида, шайтоннинг йўлига кирганлар.)
Қуръон 4:60
▪️3-Андодлар: Оила, маскан (уй жой), касб қилиб топган мол-мулкга муҳаббат қўйиб исломни тарк этиб Аллоҳнинг хукмларидан устун қўйишидир. Яъни Аллоҳнинг ҳукмларига итоат этмасдан ё бу хукмлар шу нарсаларга муҳаббати сабабли Аллоҳнинг хукмларидан юз ўгириш).
Ана шулар нидд кўпликда Андод дейилади. Аллоҳ таоло айтади:
وَمَثَلُ ٱلَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَٰلَهُمُ ٱبْتِغَآءَ مَرْضَاتِ ٱللَّهِ وَتَثْبِيتًۭا مِّنْ أَنفُسِهِمْ كَمَثَلِ جَنَّةِۭ بِرَبْوَةٍ أَصَابَهَا وَابِلٌۭ فَـَٔـاتَتْ أُكُلَهَا ضِعْفَيْنِ فَإِن لَّمْ يُصِبْهَا وَابِلٌۭ فَطَلٌّۭۗ وَٱللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ
Молларини Аллоҳнинг розилигини истаб, ўзларидаги ишонч билан сарфлайдиганлар худди тепаликдаги боққа ўхшарлар. Унга қаттиқ ёмғир ёғса, мевасини икки баробар беради. Агар қаттиқ ёмғир ёғмаса, майдалаб ёққани ҳам бўлаверади. Ва Аллоҳ қилаётганларингизни кўриб турувчи зотдир.
Қуръон 2:265
▪️4-Арбоблар.
Кишининг Ҳаққа қаршилик қилиши ва ўзига итоат қилиши учун унга фатво берган ва бу кишини итоатини остига олган ҳар ким.
Яъни бир киши Аллоҳнинг харом қилган нарсаларини ҳалол, ҳалол қилган нарсаларини харом қилиб фатво берса (бу кимса Аллоҳнинг хукмини ўзгартиришда иккинчи робман роббликда Аллоҳга шерикман деб даъво қилган бўлиб хаддидан ошган туғёнга кетган кимсадир.) ва бу фатвосига бошқа кимсалар итоат этса (у фатво берган кимсани Аллоҳдан бошқа ўзига робб қилиб олган бўлади ва бу амали ширкдир).
«Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Роб деб билдилар. Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга бандалик қилишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У Зот уларнинг ширкларидан покдир»
(Тавба: 31).
٣١. ٱتَّخَذُوۤا۟ أَحۡبَارَهُمۡ وَرُهۡبَـٰنَهُمۡ أَرۡبَابࣰا مِّن دُونِ ٱللَّهِ وَٱلۡمَسِیحَ ٱبۡنَ مَرۡیَمَ وَمَاۤ أُمِرُوۤا۟ إِلَّا لِیَعۡبُدُوۤا۟ إِلَـٰهࣰا وَ ٰحِدࣰاۖ لَّاۤ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَۚ سُبۡحَـٰنَهُۥ عَمَّا یُشۡرِكُونَ
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Улар ҳибр (яҳудий олимлар) ва роҳиб (насоро обид) ларни Аллоҳдан бошқа Робблар қилдилар”, оятини ўқиётганларида, жоҳилиятда насроний бўлган Адий бин Ҳотим бўйнида кумушдан бир хоч (салиб) тақилган ҳолда келди ва: “Улар ҳибр ва
роҳибларга ибодат қилмадилар” деди.Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Дин пешволари уларга Аллоҳнинг ҳалоларини ҳаром, ҳаромларини эса ҳалол қилдилар. Улар ҳам бунга тобеъ бўлдилар. Мана бу, уларнинг дин пешволарига ибодатларидир”.
(Қиссаи ибн Касир ва Табарий “Тавба” 31-оятининг тафсирида нақл этганлар. Яна Термизий “Тавба” сурасининг тафсирида 3095 рақамли ҳадисида зикр этганлар).
Тавхид калимаси тўрт нарсани иймон келтиришни талаб қилади.
Яъни тўрт нарсани исботини талаб қилади:
1-Фақат Аллоҳни мақсад қилиб Унга мурожаат қилишни буюради.
2-Аллоҳни севиб Уни хурмат қилиш.
Аллоҳ таоло шундай деди:
«Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир» (Бақара: 165).
3-Қўрқув ва умид ўртасида бўлишлик. Аллоҳ таоло шундай деди:
وَإِن يَمْسَسْكَ ٱللَّهُ بِضُرٍّۢ فَلَا كَاشِفَ لَهُۥٓ إِلَّا هُوَۖ وَإِن يُرِدْكَ بِخَيْرٍۢ فَلَا رَآدَّ لِفَضْلِهِۦۚ يُصِيبُ بِهِۦ مَن يَشَآءُ مِنْ عِبَادِهِۦۚ وَهُوَ ٱلْغَفُورُ ٱلرَّحِيمُ
Агар Аллоҳ сени зарар ила тутса, Ундан ўзга ўшанга кушойиш берувчи йўқдир. Агар У сенга яхшиликни ирода қилса, Унинг фазлини рад қилувчи ҳам йўқдир. Уни бандаларидан хоҳлаганига етказади. У мағфират қилгувчи ва раҳмли зотдир.
Қуръон 10:107
Ким буларни билса ва таниса, Аллоҳдан ўзгасига бўлган боғлиқлиги батамом узилади ва ботил унга асло соя сололмайди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалом ҳақларида санамларни синдириб, қавмларидан безор эканларини хабар берганидек. Аллоҳ таоло шундай деди:
«Сизлар учун Иброҳим ва
бу билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: «Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб, ибодат қилаётган бут-санамлар)ни инкор этдик..» (Мумтаҳана: 4)».
Аслида Қуръон бошидан охирига қадар "Ла илаҳа иллаллоҳ" калимасини маъносини изохлаб юборилгандир. Шу сабабдан у ширк ва ўхшашларни рад этади. Айниқса иҳлосни ва тамойилларини қабул қилади. Аллоҳнинг севган ва рози бўлган ҳар солиҳ амал ва сўз аслида иҳлос калимасини ўз ичига қамраб олади ва ўз ифодасини олади ва ўрнини топади. Чунки бунинг динга далолати бир қанча тарафдан олмоқдадир.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1