Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Боқманг сизга боқмаганларга
Сўзламанг сўз ёқмаганларга,
Жон фидо сир очмаганларга,
Ўзингизни, қадрланг дўстларим !
Қайишмайди ҳарким ҳам сизга,
Таом муҳтож ҳар қачон тузга,
Агар етай десангиз юзга,
Ўзингизни, қадрланг дўстларим !
Қадрин билган қадрли бўлар,
Сувсиз қолса гул, райҳон сўлар,
Майли қўйинг не бўлса бўлар,
Ўзингизни қадрланг дўстларим !
Давом этар сизсиз ҳам ҳаёт,
Ўлмайсан деб келмаган баёт,
Одамлардан бўлинг эҳтиёт,
Ўзингизни қадрланг дўстларим !
Хуноб бўлманг ўткинчи ишга,
Ҳаёт аччиқ ўхшамас тушга,
Нелар келар билмайсиз бошга,
Ўзингизни қадрланг дўстларим !
Тугамайди дунё ташвиши,
Ўтга урмас ўзин соғ киши,
Эш бўлмайди сизга ёт киши,
Ўзингизни қадрланг дўстларим !

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5
Тугри гапирдиз