4 ёшлик болакайнинг ёлғиз ўзининг Суриядан Иорданияга ҳижрати акс этган, юракни ларзага солувчи сурат. Аллоҳнинг марҳамати ила, БМТнинг Қочоқлар бўйича Олий Комиссарлиги аъзолари суратдаги болакайни Суриядан ёлғиз ўзи чўл орқали Иорданияга кўчиб ўтаётганида учратиб қолганлар. Қўлидаги халтачани очиб қараганларида, унда фақатгина Сурияда ҳалок бўлган онаси ва опасининг кийимлари бор эди халос...
Аллоҳ таоло бузғунчи бошлиқларга қарата шундай деган:
- Ва агар уларга, ер юзида фасод қилманг, дейилса, биз фақат ислоҳ қилувчилармиз, дейдилар. Огоҳ бўлинг, улар, фақат улар фасодчилардир, лекин сезмайдилар. (Бақара сураси, 11-12)
Аллоҳ таоло сабрли ва мўъминларга қарата шундай деган:
- Уларга кишилар: «Албатта, одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар», деганда, иймонлари зиёда бўлди ва: «Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил», дедилар. (Олий имрон, 173)
Яъни, ўша мўминларга баъзи кишилар келиб, қурайшликларнинг уларга қарши кўп куч тўплаганларини айтиб, улардан қўрқинглар, деганида, мўминлар қўрқиш ўрнига, иймонлари зиёда бўлди. Шу билан бирга, «Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил», дедилар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқа муҳаддислар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар ﷺ ўз саҳобаларидан бирига: «Бошингга оғир иш тушганда, «Ҳасбияллоҳу ва неъмал вакийл» дегин», деганлар.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Muslim Show
Комментарии 27